Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Масжидлар / Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжиди

Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжиди


Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжиди шаҳарнинг қоқ марказида жойлашгани учун ҳам шундай номланади.

Масжид 1993 йилда собиқ имом-хатиб марҳум домла Исоқжон домла даврида илк пойдевори бошланиб, баъзи (молиявий) сабабларга кўра 1996 йилда тўхтаб қолади. 2000 йилда шаҳар аҳолисининг ҳамжиҳатликдаги саъйи-ҳаракати билан қайта қурилиш ишлари ҳашари йўли билан бошланиб, 2003 йил ўз ниҳоясига етди.

Масжиднинг умумий майдони 0,84 гектардан иборат. Масжид хонақоҳи бир вақтнинг ўзида 1150 кишини сиғдира олади. Шу билан биргаликда имом-хатиб, имом-ноиби, махсус хона ва қоровулхоналар мавжуд. Масжиднинг орқа томонида имом-хатибнинг хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчи хонаси, ошхона, омборхона ва бошқа хоналар жойлашган. Ҳозирги кунда 2 та замонавий таҳоратхона келаётган намозхонлар учун хизмат қилиб келмоқда.

Масжид ҳовлисида 200 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар эқилган. Кириш майдони ва ён атрофлари фавворалар билан безатилган. Шунингдек, масжид ҳовлиси манзарали майсалар билан қопланган.

Ҳозирда ушбу даргоҳ шаҳардаги энг кўркам бинолардан бири бўлиб, шаҳримиздаги мўмин-мусулмонларга намунали даражада хизмат қилиб келмоқда. Бугунги кунда масжидда Тошкент ислом институтини тамомлаган Абраев Алижон домла имом-хатиблик қилмоқда.

Масжид манзили: Чирчиқ шаҳри Заковат кўчаси 1-уй

     

[carousel-horizontal-posts-content-slider]