Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Қуръон / Бир оят тафсири -1

Бир оят тафсири -1

 
قال الله تعالي: وَ قَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُوا إِلاَّ إِيَّاهُ وَ بِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًاۖ إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلاهُمَا فَلاَ تَقُلْ لَّهُمَا أُفٍّ وَ لاَ تَنْهَرْهُمَا وَ قُلْ لَّهُمَا قَوْلاً كَرِيمًا،

Яъни: “Раббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” – дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!”. “Исро” сураси, 23-оят.

Аллоҳнинг ибодатидан кейин келадиган иш – ота-онага яхшилик қилишдир. Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга чақирган амрдан кейин бевосита ота-онага яхшилик қилишни такидламоқда. Бу ҳол, ўз навбатида, исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади.

Оятнинг латиф жиҳатларидан бири “… кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” – дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!” – деб, ота-онанинг кексалик даври алоҳида зикр этилди. Чунки, кексалик заифлик, ёрдамга, эътиборга муҳтожлик даври ҳисобланади. Ота-она ёшлигида фарзанд уларнинг меҳрига, ёрдамига муҳтож бўлган бўлса, кексалик чоғида бунинг акси бўлади.

Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар …” – деб,  “ҳузурингда” сўзи зикр қилинди. Аслида ота-она фарзандларидан бири билан истиқомат қилаётган бўлиши ва кўпинча ана шу фарзандининг ҳузурида бўлиши мумкин. Лекин оятда ҳар бир фарзандга хитоб қилиниб “ҳузурингда” сўзи ишлатилиши бежиз эмас. Бу ота-онага яхшилик қилишда барча фарзандлар баробар масъулиятли эканликларига ишорадир.

Бўстонлиқ тумани “Хўжахонтўра” жоме масжиди
имом-хатиби
АЛИБАЕВ Шавкат Сохибжонович.