Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир.

Бош саҳифа / Масжидлар / Ўрта чирчиқ тумани “Туябўғиз” жоме масжиди

Ўрта чирчиқ тумани “Туябўғиз” жоме масжиди

Ўрта чирчиқ тумани “Туябўғиз” ҳудуди 1962 йилда сув омбори қурилган вақтда, “Туябўғиз” қўрғони мақомини олган, 29 хил миллат ва элатлар истиқомат қиладиган, 1420 хонадондан иборат қўрғон ҳисобланади. Ушбу аҳолини 70%ини ислом динига эътиқод қилувчилар ташкил этиб, совет тузуми даврида диний маросимлар ва ибодатларни узоқ жойларда жойлашган масжидларда адо этиб келишган.

Юртимиз мустақилликка эришгандан кейин, ушбу ҳудудда жойлашган ташландиқ эски чойхона биносидан қариялар намозхона сифатида фойдаланиб келишган. Кўпчиликнинг маслаҳати билан мазкур намозхона 2005 йил 10 октябрда Тошкент вилояти Адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилиб, жоме масжид мақомига эга бўлади. 2012 йил аҳоли ташаббуси билан масжид пойдеворигача бузилиб, масжид биносини янгидан қуриш бошланди. Икки йил давомида қурилган масжид Ўзбекистон мусилмонлари идораси тасарруфидаги замонавий масжидлар қаторидан ўрин эгаллади. Масжид қурилиши Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти вакиллиги, Туябўғиз, Қундўзак, Ёриқ, Чапқирғоқ, Дегантепа, Қўқоновул, Наврўз, Кўтарма, Қорақўйли маҳаллаларидан ҳамда “Тўй-тепа” шаҳридан тадбиркорлар, фермерлар ҳомийлигида амалга оширилди. Усталар Қорақалпоқистондан, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан жалб қилинди. Масжиднинг қайта қурилишдан кейинги аҳволи, майдони 0,41 гектарга кенгайтирилди, 500 кишига мўлжалланган катта хонақоҳ, замонавий таҳоратхона ва ишчи ходимлар учун қўшимча биноларга эга бўлди. Эндиликда “Туябўғиз” қўрғонига ташриф этган ҳар бир меҳмон ушбу жоме масжидни кўриб юртимизда эътиқод эркинлиги, ҳамда яратилган шарт шароитлар инсон манфаати учун хизмат қилишлигига яққол гувоҳ бўлиши аниқ.

Бугунги кунда ушбу масжидда 1997 йил Имом ал-Бухорий номли Тошкент ислом институти тамомлаган Абдусатторов Абдумаликдомла имом-хатиблик вазифасини адо этмоқда.