Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Масжидлар / Хушхабар! “Саъдулла ота” жоме масжиди қайта қуриб битказилди (фото)

Хушхабар! “Саъдулла ота” жоме масжиди қайта қуриб битказилди (фото)

Тошкент вилояти Қибрай тумани  Гулистон маҳалласида жойлашган “Саъдулла ота” жоме масжиди 1993 – 1997 йиллар оралиғида ҳашар йўли билан қурилган. Тошкент- Чимкент катта магистрал йўли ёқасида қад рослаган масжид шарқона услубда барпо этилган. Унга Гулистон маҳалласида  яшаб ўтган эл юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида улкан хизматлар қилган – Саъдулла ота номи берилган.

Масжид 2015-2016 йилда бутунлай янгидан ҳашар йўли билан барпо этилди, таъмирлаш ишлари давомида масжид ҳудуди янада кенгайтирилиб, гўзал ҳолатга келтирилди. Ҳозирда масжид ҳудуди 0,52 гани ташкил қилади. Масжиднинг ички ва ташқи кўриниши  усталарнинг юксак диди ва маҳорати асосида барпо қилинган.  Хонақоҳнинг тўрт томонида 17 метрли тўртта минора қад кўтарган. Масжид  800 нафар намозхонга мўлжалланган. Масжидни кириш қисми ва қўшимча бинолари ҳам миллий шарқона услубда қурилган. Масжид таҳоратхонаси ҳам замонавий кўринишга эга бўлиб,  унда намозхонлар учун барча шароитлар мавжуд.  Масжидда мусулмонларга янада қулайлик яратиш учун, бино ҳаво ҳароратини мўътадил ҳолатда тутиб турувчи мослама ўрнатилган. Масжид ҳовлиси атрофида манзарали боғ барпо қилинган. Бу ҳам масжид файзига янада файз қўшиб турибди. Бугунги кунда ушбу масжидда Тошкент Ислом институтини тамомлаган Мирҳамидов Обид домла имом-хатиб вазифасини адо этмоқда.