Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилоятидаги масжидлар қулай ва кўркам қилиб қайта қурилмоқда

Тошкент вилоятидаги масжидлар қулай ва кўркам қилиб қайта қурилмоқда

Бир неча кунлардан бери Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов томонидан Тошкент вилоятининг туман ва шаҳар масжидларидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, шунингдек, диний соҳа ходимларининг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташрифлар амалга оширилаётганлиги ҳақида хабар бериб келмоқдамиз.

Бугун – 2019 йилнинг 9 октябрь куни ҳам Хайруллоҳ домла Турматов 2018 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарорига мувофиқ 2018-2019 йиллар давомида қайта қурилиши режалаштирилган Юқоричирчиқ тумани “Абу Ҳанифа”, “Омилхон эшон”, “Миям қангли” ҳамда Паркент туманидаги “Беш каппа ”, “Одил ота”, “Файзуллохон бой”, “Кунгай” жоме масжидларидаги қурилиш ишлари билан танишдилар.

Шу билан бирга, имом-хатиблар, масжид фаоллари, намозхонлар ва нуроний отахонлар билан учрашиб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда масжидларнинг тутган ўрни, диний соҳа ходимларининг олдида турган вазифалар, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашилди. Амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan