Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Масжидлар / Дўрмон жоме масжиди

Дўрмон жоме масжиди

Жаннат макон она, ватанимиз Мустақилликка эришгандан сўнг барча соҳалар қатори диний соҳаларда ҳам кенг имкониятлар эшиклари очилди. Ватанимиздаги барча азиз авлиёларни табаррук мақбаралари тикланиб уларнинг табаррук саналари кенг миқёсда нишонланди.

Собиқ иттифоқ пайтида бор йўғи республика бўйича 80 га яқин масжид бўлган бўлса, истиқлол шарофати ила  мамлакатимизда 2000 дан зиёд масжидлар барпо қилинди. Жумладан, ана шундай масжидлардан бири Қибрай туманидаги Дўрмон маҳалласида узоқ йиллардан бери орзу қилинган алал оқибат 2005 йил маҳалла фаоллари бўлмиш жонкуяр мўмин мусулмонлар ташаббуси ила “Дўрмон” жоме масжидига пойдевор қўйилди. Ҳашар йўли билан қурилган ушбу масжид икки йилда битказилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳудудда яшовчи мўмин мусулмонларга катта тухфа бўлди.

Масжид ер майдони 51 сотих бўлиб, унда масжид асосий биноси, қўшимча хизмат хоналари ҳамда барча талабларга жавоб берувчи таҳоратхона, боғда эса турли хил дарахтлар, гуллар ҳамда гўзал фавворалар мавжуд.

Бугунги кунда ушбу масжидда Тошкент Ислом ҳамда Шарқшунослик институтларини тамомлаган Миржалилов Миродил домла имом-хатиб шу билан бирга туман бош имоми вазифасини адо этмоқда.