Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир.

Бош саҳифа / Масжидлар / Амир ўғли Хасанбой жоме масжиди

Амир ўғли Хасанбой жоме масжиди

“Амир ўғли Хасанбой” жоме масжиди Чирчик шаҳри 50-йиллик шоҳ кўчасида жойлашган. Масжид қурилиши 2001-2002 йилларда ҳашар йўли билан барпо қилинган. Масжид қурилишида фаол иштироки ва асосий маблағини ажратган марҳум Ҳасанбой отанинг беминнат хизматлари эвазига, маҳалла  фуқаролари томонидан “Амир ўғли Хасанбой” номи берилиши таклиф этилган ва ушбу ном берилган.

Масжид умумий майдони 0.8 га.ни ташкил этади. Бино яхлит пишиқ ғишт билан кўтарилган. Замон талабидаги таҳоратхонада мўминлар учун барча шароитлар муҳайё. Масжид ҳовлиси мевали боғзор ва гулзордан иборатдир.

Бугунги кунда масжидда Тошкент ислом институтини тамомлаган Бобоев Мусохон домла имом-хатиблик вазифасини адо этмоқда.