Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар

Хабарлар

Ҳаж товламачилари қўлга олинди

Туркманистонда Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига жўнатиш учун пора талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Туркманистон телевиденияси хабар қилади. Ушбу жиноятнинг тафсилотлари ҳақида мамлакат бош прокурори Ботир Атдаев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълумот берди. 2018 йилнинг июлидан 2019 йилнинг июлига қадар мансабдор шахслар гуруҳи Ҳаж зиёратига жўнатиш учун жуда …

Давоми »

Баскетбол жамоаси ўзининг ҳижоб формасини намойиш қилди

“Торонто Рапторс” Канада баскетбол клуби NBA жамоалари ичида биринчи бўлиб ўз рамзи туширилган спорт йўналишидаги ҳижоб формасини намойиш қилди. MLSEнинг маркетинг бўйича катта директори Жерри Фергюсоннинг хабар беришича, уларни Bijrs Hijabs номи билан машҳур маҳаллий ташкилотлардан бири номидан иштирок этадиган ўйинчилар илхомлантирган. Аёллар доимо майдонда жамоа бўлиб баскетбол ўйнашади. Канада …

Давоми »

Энг зўр масжид

Буюк Британиядаги 350 дан зиёд масжид рахбарлари ҳар йили ўтказиладиган Beacon Mosque Awards мукофоти тақдирлаш маросимида иштирок этдилар. Бу мукофот мамлакатдаги энг зўр масжидлар ва Ислом марказларини тақдирлаш учун таъсис этилган. Бундан мақсад, масжид ва Ислом марказларининг жамиятдаги ўрни нақадар катта эканлигини эътироф этишдан иборат. Масжидлар 10 тоифада баҳоланади, маҳаллий …

Давоми »

Отинойилар учун малака ошириш ўқувлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 11.09.2019 йилдаги 4988-сонли хатига асосан мамлакатимизда фаолият юритаётган отинойиларнинг билим ва савиясини янада ошириш, уларни юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлардан хабардор этиш ҳамда иш жараёнига масъулият билан ёндашиш мақсадида малака ошириш ўқувлари ташкил этилиши белгиланган. Шунга мувофиқ, бугун – 2019 йилнинг …

Давоми »

Қишлоқ аҳли замонавий, кўркам ва қулай масжидга эга бўлади

Мамлакатимизда истиқомат қилаётган фуқароларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш, уларнинг эҳтиёжларини тўла таъминлашга эришиш, халқ фаровонлигини юксак даражага етказиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга барчамиз гувоҳ бўлиб келмоқдамиз. Ушбу ислоҳотлар юртимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли учун ҳам манфаатли бўлмоқда. Бугун – 2019 йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент вилоятининг чекка тоғли ҳудудларидан …

Давоми »

2018 йилда фан ривожига беқиёс ҳисса қўшган 7 мусулмон. Қувонарлиси, уларнинг аксари муслималар

My Salaam портали 2018 йил фан ривожига катта ҳисса қўшган 7 та мусулмон олимлар рўйхатини тақдим қилди. Уларнинг аксар қисми муслималар эканлиги қувонарли ҳолатдир. Рўйхат билан танишинг: 1. Бурчин Мутлу-Покдил Burin Mutlu-Pakdil speaks during Fellows Session at TED2018 – The Age of Amazement, April 10 – 14, 2018, Vancouver, BC, …

Давоми »

Хуэй-мусулмонлари: “Биз мисли кўрилмаган эътиқод инқирозига дуч келмоқдамиз”

Узоқ вақт мобайнида Хитой Коммунистик партиясига садоқати сабабли “Яхши мусулмонлар” дея эътироф этиб келинган хуэй элати вакиллари ўзларининг устунлик мақомини қўлдан бой бермоқда, улар ҳам эътиқодлари сабаб таъқибга учрашмоқда, дея ёзади Ли Гуанг. Комунистик ҳукумат икки йирик мусулмонлар жамоасига доим турлича муносабатда бўлган. Асосан Шинжон вилоятида истиқомат қилувчи уйғурлар айирмачи …

Давоми »

БМТ диний объектларни муҳофаза қилиш бўйича режа ишлаб чиқди

БМТ диний объектларни муҳофаза қилиш бўйича режа ишлаб чиқди, дея журналистларга баёнот берди ташкилот бош котиби Антониу Гутерреш. “Ҳаммамизга маълумки, дунё бўйлаб антисемитизм, мусулмонларга нисбатан нафрат, насронийларга бўлган ҳужумлар кўпайиб кетмоқда”, – деди Гутерреш. Унинг сўзларига кўра, охирги ойларнинг ўзида мусулмонларга масжидларда ўқ узилди, яҳудийлар синагогада, насронийлар ибодат чоғида ўлдирилди. …

Давоми »

Ислоҳотлар акси – янгитдан кўркам қилиб қурилаётган масжидларимизда

2018 йилнинг 5 январида бўлиб ўтган Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз вилоятдаги таъмирга муҳтож ва авария ҳолатидаги масжидларни аниқлаб, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма бергандилар, шунга кўра 2018 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш …

Давоми »

Охиратдан умидворлар Аллоҳнинг уйларини обод қилади

Барчангизга маълумки, озод ва обод Ватанимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги тантаналари ҳали ҳам давом этмоқда. Шунингдек, мўмин-мусулмонлар учун фазилатли бўлган ҳижрий янги йилнинг дебочаси бўлмиш Муҳаррам ойи ҳам кириб келди. Тошкент вилояти, хусусан, Бекобод тумани аҳолиси учун қутлуғ шодиёналарга яна бир ажойиб туҳфа бўлди. Бекобод туманидаги “Далварзин” жоме масжиди …

Давоми »