Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Шариатга мувофиқ келадиган махсус кийим

Шариатга мувофиқ келадиган махсус кийим

Британиялик муслима қурилиш лойиҳаларида ишлайдиган аёллар учун шариат қоидаларига мос келадиган махсус кийим йўқлиги муаммосини ўз уринишлари билан ҳал қилди. 22 яшар Лина Бегум йирик канализацион коллектор қурилиши бўйича лойиҳада хизматчилар хавфсизлиги ва саломатлиги бўйича координатор бўлиб ишлайди. У ишга қандай кийимда бориш муаммосига дуч келади, чунки ташкилот томонидан берилган махсус хизмат кийими шариат қоидаларига тўғри келмасди. Ана шунда Исломга эътиқод қилувчи қиз ташаббусни ўз қўлига олди ва ҳам ташкилот, ҳам шариат қоидаларига мос келадиган махсус кийимни ишлаб чиқди. Ташкилот унинг бу ҳаракатини жуда мамнуният билан қарши олди, хабар беради Metro.co.ukга таянган ҳолда IslamNews.

“Жуда кўплаб маҳоратли кишилар айнан мана шу махсус кийимдаги муаммо сабаб бизнинг соҳамиздан юз ўгиришади. Бу ажойиб ғоя бўлди”, – дейди қурилиш ташкилоти раҳбарларидан бири Нил Хэнкокс.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]