Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хитой мусулмон оилаларида “янги қариндошлар” пайдо бўлди

Хитой мусулмон оилаларида “янги қариндошлар” пайдо бўлди

Хитойда миллиондан ортиқ коммунистик партия аъзоларига уйғур мусулмон оилаларининг уйларига жойлашишга буйруқ берилди. Бундан мақсад мусулмонлар билан коммунизмнинг атеистик қадриятлари ҳақида тарбиявий ишларни ўтказишдир.

“Бирдамлик ҳафтаси” доирасида партия хизматчиларига уйғурларнинг уйларига “янги қариндошлар” сифатида жойлашиш ва Хитой Коммунистик партиясининг 19-съезди руҳиятини мусулмонларга “амалда тадбиқ этиш” вазифаси юклатилди, The Timesга таянган ҳолда хабар беради IslamNews.

“Коммунистик қариндошлар”нинг пайдо бўлиши – бу Пекин томонидан коммунистик партиянинг мавқеини ошириш ва мамлакатдаги дин билан курашиш бўйича амалга оширилаётган ягона тадбир эмас.