Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Истанбулда Иккинчи TRT World форуми ўз ишини бошлади

Истанбулда Иккинчи TRT World форуми ўз ишини бошлади

Истанбулда маданият, сиёсат ва иқтисоднинг долзарб муаммоларига бағишланган Иккинчи TRT World форуми ўз ишини бошлади. Мазкур форумнинг мавзуси – “Тарқоқ оламда “тинчлик” ва “ҳавфсизлик” тушунчаларини қайта англаш”. Форумга тайёргарлик ишлари деярли бир йил мобайнида давом этди.

Форум доирасида 12та ёпиқ ва 10та очиқ музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Уларда 600дан ортиқ сиёсатчилар, тадбиркорлар, ўқитувчилар, фаоллар ва журналистларнинг иштирок этиши назарда тутилган.

Форумни Туркия Буюк миллий мажлисининг спикери Бинали Йилдирим ва TRT директори Иброҳим Эрен очиб беради. Шундан сўнг тўрт – “Дунёда тартиб ўрнатилиши ҳақида гапириш мумкинми?”, “Биринчи жаҳон уруши тугаганига 100 йил бўлди”, “ЕИ ва унинг муаммолари”, “Глобал Жанубнинг ўсиши ва низолар оламида аёллар пешқадамлигининг ортиши” – мавзуларида мунозаралар бўлиб ўтади.