Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Болалар боғчасида дин асослари ўргатилади

Болалар боғчасида дин асослари ўргатилади

Туркия Таълим вазирлиги қўшимча дин дарслари ўтилиши учун турли вилоятларнинг муфтийликлари билан ҳамкорликда ўқув – маърифий дастурини амалга оширишга қарор қилди.

Бу лойиҳа илгарироқ Анталя вилоятида йўлга қўйилган эди, хабар беради «Cumhuriyet» нашрига таянган ҳолда «NewsTurk» сайти.

Аҳамиятлиси шундаки, тўртинчи синфдан мажбурий дарс сифатида ўтиладиган дин дарслари эндиликда болалар боғчасида 4 ёшли болалар билан ўтказилиши режалаштирилган. Муфтийлик вакиллари томонидан ҳафтасига 6 соатлик машғулотлар ўтказилади.