Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / “Дўстлик” жамоасига ғалаба муборак!

“Дўстлик” жамоасига ғалаба муборак!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Наврўз” байрами муносабати билан бўлиб ўтаётган футбол мусобақаси ўзига хос янгиликка айланди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг «Мустақиллик» жамоаси мусобақада меҳмон бўлиб қатнашгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

Мусобақанинг кеча бўлиб ўтган финал босқичи қуйидаги натижа билан якунланди:

1-ўринни “Дўстлик” жамоаси қўлга киритди;

2-ўрин “Мовароуннаҳр” жамоасига;

3-ўрин  эса «Ҳазрати Имом» жамоасига насиб этди.

Мусобақа сўнггида қуйидаги ўйинчи ва томошабинлар тақдирланди:

Энг яхши дарвозабон – Умид Содиқов (ТВВ)

Энг яхши ҳимоячи – Шавкат Аписов (ТВВ)

Энг яхши ярим ҳимоячи – Акбар Шаймов (Нашриёт)

Энг яхши ҳужумчи – Шуҳрат Ҳожибоев (ТВВ)

Энг яхши мураббий – Хайрулло Турматов (ТВВ)

Энг ёши улуғ ўйинчи – Анвар Рисбоев (ТВВ)

Энг кўп тўпурар – Муҳаммадзоҳид Мубаширов («Кўкалдош»)

Энг интизомли жамоа – «Кўкалдош»

Энг жонкуяр мухлис – Омонуллоҳ

Энг жонкуяр мухлис – Собир

Энг жонкуяр мухлис – Жалолиддин Ҳамроқулов

Мусобақага мезбонлик қилган «Мовароуннаҳр» нашриёти  барча жамоаларни фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади ва эсдалик совғаларини топширди.

Эслатиб ўтамиз: “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказиладиган мусобақада Тошкент вилояти вакиллиги мезбонлик қилади.