Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мусулмон таксичи пенсионер учун қаҳрамонга айланди. Нима учун?..

Мусулмон таксичи пенсионер учун қаҳрамонга айланди. Нима учун?..

Британиялик пенсионер Барри Стоун бир мусулмон унинг жамғармаларини фирибгарлардан сақлаб қолганини умр бўйи унута олмаса керак. Гап шундаки, қарияга телефон орқали ўзини Скотленд Ярднинг хизматчиси деб таништирган киши банк товламачилиги бўйича суриштирув ўтказилаётганлигини маълум қилади. Унга банкдаги ҳисоб рақамидан 12 000 фунт стерлинг ечиб олишини, пулнинг 8 минги 50талик купюрада, қолгани еврода бўлиши лозимлигини айтади. У бу пулларни Изи Рашид исмли таксичидан бериб юбориши керак бўлган, у эса гўёки пулларни Лондондаги полиция маҳкамасига элтиб берар эмиш. Отахон ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар унинг банкнотлардаги бармоқ изларини текшириши лозимлиги ҳақидаги гапга чиппа – чин ишонди ва телефонда айтилган кўрсатмаларни барчасини бажарди.

Ўз навбатида мусулмон таксичи Рашид қандайдир Лондонлик Гари исмли шахсдан буюртма олади, унга кўра у кўрсатилган манзилга бориб, унга бериб юбориладиган нарсани етказиб бериши лозим эди. Қария унга пуллар солинган қутини беради. Йўлда Рашид буюртма берган шахсдан гумонланиб қолади ва ҳамкасби билан маслаҳатлашгач, отахоннинг уйига қайтиб боради ва ишнинг аслини ўрганади ва, албатта, пулларни ўз эгасига топширади, дея хабар беради IslamNews.

Барри Стоун Рашидни энди ўз қаҳрамони деб атаяпти. Ахир у бўлмаганида, отахон бор будидан ажралган бўлар эди-да.

“Мен ўзимни қаҳрамон деб ўйламайман. Ўзгаларнинг, айниқса, бунақа қарияларнинг пулига кўз олайтириш – катта гуноҳ”, – дейди Рашид.