Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “Ҳалол” кўргазмаси

“Ҳалол” кўргазмаси

16 – 18 ноябрь кунлари Россиянинг пойтахти Москва шаҳрида «Moscow Halal Expo” саккизинчи халқаро ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилади. У ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи, етқазиб берувчи ва истеъмол қилувчилар учун йирик бизнес майдонларидан бири ҳисобланади.

Кўргазма расмий сайти маълумотларига кўра, унинг мақсади – ҳалол маҳсулотлар бозорини ривожлантириш, маҳаллий брендларга кўмаклашиш, ҳалол секторига инвестицияларни жалб қилиш, мамлакат иқтисодида сифатли ва экологик тоза маҳсулотларнинг улушини оширишдир.

Ташриф буюрувчилар ҳалол маҳсулотлар кўргазмасидан ташқари, турли хил мастер-класслар, пазандалик намойишлари, ҳалол маҳсулот бозори ва бошқа муҳим масалаларга доир форумлар, конференция ва семинарларнинг гувоҳи бўлиши мумкин. Бундан ташқари, кўргазма доирасида “Йилнинг ҳалол компанияси” ва “Йилнинг ҳалол маҳсулоти” танловлари ўтказилади, хабар беради Islam-today.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]