Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир.

Бош саҳифа / Масжидлар / Қибрай тумани Ўнқўрғон жоме масжиди

Қибрай тумани Ўнқўрғон жоме масжиди

Қибрай туманидаги Ўнқўрғон аҳолиси ва қария намозхонларнинг таклифига асосан ҳудуддаги саховатпеша инсонлар ташаббуси билан жоме масжиднинг қурилиши 1987 йилда Зоитов Мурот, Гафурбеков Жавлон ва Исаев Абдулла ҳожилар бошчилигида бошланган.

Мустақиллик йилларида масжид янгидан таъмир қилиниб, мўмин-мусулмонлар учун барча шарт-шароитлар яратилди. Шинам масжид биноси, қўшимча хизмат хоналари ҳамда замон талабидаги таҳоратхона намозхонлар хизматида. Ҳовлида гўзал манзарали боғ ташкил этилди. Муқаддас ислом дини аҳкомларини халқимизга етказиш йўлида ушбу масжидда бугунги кунда Тошкент ислом институтини тамомлаган Мирсаликов Миркомил домла имом-хатиблик қилмоқда. Масжид Қибрай тумани Ўнқўрғон ҚФЙ Усабобоев кўчасида жойлашган.