Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳиндулар Исломни қабул қилмоқда

Ҳиндулар Исломни қабул қилмоқда

Мексиканинг жанубий Чьяпас штатида истиқомат қилувчи, илгари насронийликка эътиқод қилиб келган цоцил майя этник гуруҳи ҳиндулари Исломни қабул қилмоқда, хабар беради Reuters. Маҳаллий аҳолининг эркаклари махсус бош кийим кийишади, аёллари эса этник услубга мос рўмол ўрашади.

Ҳиндуларнинг сўзларига кўра, улар Исломга 1980-йиллардан бошлаб ўта бошлашган. Уларни Исломдаги поклик ўзига жалб қилган.

“Биз Исломни қабул қилганимизда, одамлар бизлардан қўрқишарди. Бизни террористлар деб ўйлашарди. Лекин вақт ўтиши билан улар кўникишди”, – дея ҳикоя қилади собиқ руҳоний Умар.

Охирги рўйхатга олишларга кўра, мексикаликларнинг 83 % католиклардир. Исломга эътиқод қилувчилар эса расман 1 %дан камроқни ташкил этади. Лекин олинган маълумотларга кўра, 4,5 миллион аҳолиси бўлган Чьяпас штати энг кам католиклар истиқомат қиладиган ҳудудга айланган.