Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Валентин куни орқали муслималарга қарши ҳийла ишлатишмоқчи

Валентин куни орқали муслималарга қарши ҳийла ишлатишмоқчи

Ҳиндистонда ўнг радикаллар ривожланиб бораётган мусулмон жамоасига қарши курашишнинг янги усулини ўйлаб топишди ва бунинг учун ғарбликларнинг байрами – Валентин кунидан фойдаланишни мақсад қилиб қўйишди. Ҳиндулик ташкилотларидан бири Хинду Калян Махасабха 14 февраль куни муслималар билан никоҳдан ўтган ҳинд эркакларини қўллаб-қувватлаши ва мукофотлаши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради TimesNowNewsга таянган ҳолда IslamNews. Бунда ҳинд радикаллари ва уларнинг раҳнамоларига муслима келинларни эътиқодидан чалғитиш ва алдаш орқали жалб қилиш тақиқланмади.

“Бу йил биз Валентин кунини нишонлашга қарор қилдик ва шу куни никоҳдан ўтган жуфтликларни 51 000 рупий билан мукофотлайдиган бўлдик”, – дейди ташкилот раҳбари Санжай Жат.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йилларда Ҳиндистоннинг ҳиндулик ташкилотлари Валентин кунига қарши тарғибот ишларини амалга оширган эдилар. Уни ўзларига тамомила ёт бўлган ахлоқсиз байрам деб эътироф этишганди, лекин бу йил унга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартирдилар.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan