Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Москвада йирик ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси очилди

Москвада йирик ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси очилди

Жорий йилнинг 1-4 ноябрь кунлари Ислом дини стандартлари асосида ҳалол маҳсулот ва хизматлар кўрсатиш бўйича Россиядаги йирик кўргазма бўлиб ўтмоқда. Ҳалол стандартлари фақат озиқ-овқат ва ичимликларга тегишли деган умумэътироф этилган фикр-мулоҳазаларга қарамасдан, улар ҳар бир тақволи мусулмон ҳаётининг ажралмас бўлаги саналади. Шу боис кўргазмада кийим-кечак, тақинчоқ, косметика, туризм, бухгалтерия, банк ва бошқа хизматлар ҳам тақдим этилган.

Кўргазма доирасида тадбиркорлар жамоаси, иқтисодчи ва уламолар ҳалол маҳсулот стандартлари, ишлаб чиқариш, сертификатлаш ва товарларни ўтказиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Ташриф буюрувчилар, шунингдек, пазандалик шоуларида иштирок этиш, психология, гўзаллик, тиббиёт ва соғлом турмуш тарзи бўйича етакчи мутахассисларнинг маърузаларини тинглаш имконига ҳам эга бўладилар.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan