Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув-семинар ташкил этилди

Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув-семинар ташкил этилди

2021 йилнинг 24 март куни Тошкент вилояти “Маънавият ва маърифат” маркази катта мажлислар залида Тошкент вилояти туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган ҳудудий отинойилар учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йил 23 мартдаги 908-сонли хатига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 1-ярим йиллик иш дастурининг 46-банди ижросини таъминлаш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда “Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш, вояга етмаган қизларни турмушга бериш ҳолатларининг олдини олиш”, “Аёл – ёт ғоялар қўлидаги тарғибот қуроли эмас ва тўқима ҳадис ва асоссиз ривоятлар келтиришнинг хатари”, “Диний ва миллий маросимларни тўғри ташкил этишда ҳамда ёшлар тарбиясида ва уларни илмга, касб – ҳунарга тарғиб қилишда отинойиларнинг ўрни” каби мавзуларда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ж.Раупов, Зангиота тумани “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби И.Шокиров, Зангиота тумани “Андалус” жоме масжиди имом-хатиби М.Миржалиловлар маъруза қилдилар.

Семинар маъруза-амалий машғулот тарзида ўтказилганлиги боис, турли хил тренинглар ташкил этилди, савол-жавоб, дебат усулларидан фойдаланилди. Шунингдек, отинойиларнинг мавжуд муаммолар юзасидан берган саволларига жавоблар берилди, фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan