Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / АҚШда Адлия вазирлиги Мусулмон жамиятларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда

АҚШда Адлия вазирлиги Мусулмон жамиятларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда

Американинг Байонн шаҳри Мусулмонлар жамияти суд тартибида масжид қуриш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан ташқари, шаҳар маъмурияти жамиятга бюрократияга йўл қўйганлиги учун компенсация ҳам тўлайди.

Илгарироқ Байонн (Нью-Жерси) шаҳридаги Мусулмонлар ташкилоти шаҳарда масжид қуришга рухсат сўраб ариза билан мурожаат қилган эди, лекин машина тўхтаб туриш жойи бўйича муаммо борлиги важ қилиниб, бу ариза рад қилинганди. Шундан сўнг, жамият суд ва Адлия вазирлигига мурожаат қилди. Вазирлик маҳаллий амалдорларнинг фаолиятини ўрганиб чиқди ва йўл қўйилган хатоликларни аниқлади. Байонн ҳокимияти узоқ давом этадиган шармандали суд жараёнидан қочиб, Мусулмонлар жамоаси билан келишув битими тузди ва уларга ўз ихтиёти билан 400 минг доллар миқдорида компенсация тўлади, шунингдек, масжид қуриш билан боғлиқ барча тақиқларни бекор қилди, Reutersга таянган ҳолда хабар беради IslamNews.

Сал олдинроқ Виржиния штатининг Калпепер округида ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлганди. Унда ҳам Мусулмонлар жамоаси масжид қуриш юзасидан рад жавобини олганида, АҚШ Адлия вазирлиги маҳаллий ҳокимиятни судга берган эди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]