Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Дуонинг қабул бўлишида ихлоснинг аҳамияти
Muslim boy learning how to make Dua to Allah

Дуонинг қабул бўлишида ихлоснинг аҳамияти

Замонамизнинг етук ҳадис илми уламоларидан ҳисобланган муҳаддис аллома шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг Туркия давлатига қилган сафарида у ердаги бир қанча  олий ўқув  юртларига ташриф буюриб, устоз – талабаларга жуда ҳам фойдали маслаҳатларни улашдилар:

“Сизлар Аллоҳга дуо қилган пайтингизда “Я Алийму, Я Ҳалийму, Я Алийю, Я Азийм”, деб сўранг.Ушбу муборак калималар билан қилинган дуо мустажобдир. Ислом тарихида Алаъ ибнул Ҳазромий сафарда қўшини билан сувсизликдан қийин аҳволда қолади. Қўшин таркибида машҳур саҳобалардан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар. У киши юқоридаги калималар билан дуо қилганида, Аллоҳ таоло бу дуонинг баракотидан уларга бир булоқ пайдо қилади. Қўшиндаги барча аскарлар ва ҳайвонлар сувсизлик балосидан қутулишади. Яна дуо қилганингизда “Я Арҳамарроҳимийн”ни ҳам канда қилмангки, бу билан қилинган дуо ҳам қабули тезроқ бўлади.

Муфассир уламолар ўзларининг тафсир китобларида қуйидаги воқеани келтирадилар: “Машҳур саҳобалардан бири Зайд розияллоҳу анҳу сафарда бир қароқчининг қўлига тушиб қолади ва икки ракат намоз ўқиб олай дейди. Қароқчи рози бўлади. Намозида ихлос билан “Я Арҳамарроҳимийн, Я Арҳамарроҳимийн, Я Арҳамарроҳимийн (маъноси: Эй Раҳм қилувчиларнинг энг Раҳмлиси)”, деб дуо қиладилар. Шу заҳотиёқ осмондан бир фаришта келиб, “Я Арҳамарроҳимийн деб дуо қилувчига ёрдам беришга масъулман”, деб у кишини қароқчидан халос этади. Шунинг учун сизлар қачонки дуо қилсангиз , ихлосни лозим тутинг!”

 

Маълумот аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг телеграм саҳифасидан олинди.

Араб тилидан Зангиота тумани “Имоми Аъзам”
жоме масжиди ходими Шерзод Абдулҳамид таржимаси