Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Интилганга толе ёр…

Интилганга толе ёр…

БЦФ(Болалар церебрал фалажи)дан азият чекувчи Михаил Хуснуллин Исломни 10 йил олдин қабул қилган эди, шунинг билан унинг ҳаёти тубдан ўзгарди. Янги эътиқодида у православликда ҳам, протестантликда ҳам топа олмаган руҳий мадад ва марҳаматни топди. Бундан ташқари, у Миляуша исмли муслима билан турмуш қурди. У ҳам Михаил сингари болаликдан ногирон. Улар ҳаётий кучни Исломдан олишларини айтишади. Шифокорларнинг қўйган ташхисига қарамай, мусулмон оила бир неча йил олдин соғлом фарзандли бўлишди, унга Юсуф деб исм қўйишди.

Михаил метин ирода, кучли руҳият ва тиришқоқликда кўпчиликка намуна бўла олади. Мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос бўлгани ҳолда, у ажойиб, сермаъно шеърлар муаллифи ҳамдир.

Ҳаётдаги мураккабликлар, муаммоларга қарамасдан, у ҳеч қачон нолимайди ва тушкунликка тушмайди, у ўзида бор неъматлар учун Аллоҳ таолога доим шукроналар келтиради. Бор имкониятдан фойдаланиб, фақат ва фақат олдинга интилиш кераклиги борасида ундан жуда кўплаб кишилар ўрнак олса арзийди.