Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Муслималар ҳижоб ёки таълимни танлашга мажбурланмаслиги керак

Муслималар ҳижоб ёки таълимни танлашга мажбурланмаслиги керак

Машҳур модельер, “Ирода” мусулмонлар кийимлари бренди асосчиси Амина Шабанова “Спутник” порталига берган интервьюсида аёлларни ҳижоб кийишга мажбурлаш мумкин бўлмаганидай, уни ечишга ҳам мажбурлаб бўлмаслигини таъкидлади.

“Исломда мажбурлаш йўқ ва унда аёл кишига рўмол ўрашни мажбурлаш мумкин эмас. Нега? Чунки у ҳолда у бу ҳаракатни ёлғиз Аллоҳ розилиги учун эмас, балки кимгадир – эри, қариндошлари ёки бошқаларга – ёқиш учун қилади. Бизнинг мақсадимиз эса – Аллоҳ таоло розилигига эришиш”, – дейди у.

Шу билан бирга, у жамиятда ҳижоб киядиган аёлларнинг ҳуқуқлари поймол қилинмаслиги лозимлигини таъкидлади.

“Муслималарнинг ҳуқуқлари чекланмоқда. Бир тарафдан мен таълим олишни хоҳлайман, бошқа тарафдан эса авратимни ёпишим лозимлигини англаб етдим. Ўз ҳаёт йўлини белгилаб, муслима нима қилишни танлаши керак бўлади (ўқув муассасаларига рўмол билан келиш мумкин эмас-да)”.

Унинг фикрича, ҳижоб – бу муслиманинг ҳуқуқи ва у ҳимоя қилиниши лозим.