Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / ХУШХАБАР! “Пискент” жоме масжиди қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

ХУШХАБАР! “Пискент” жоме масжиди қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тошкент вилояти Пискент туманида “Пискент” жоме масжиди қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди. Масжиднинг тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти бош имом – хатиби Х.Турматов, Пискент туман ҳокими А.Акромов, туман бош имом – хатиби З.Қудратовлар сўзга чиқиб, туман ва масжид аҳлини ушбу қувончли воқеа билан муборакбод этдилар ва сўнгги йилларда мамлакатимизда дин эркинлиги соҳасида, намозхонларнинг ибодат қилиш шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Қайта қурилган “Пискент” жоме масжидида ибодат қилувчилар учун барча замонавий шароитлар яратилган.

Масжид аҳли янги масжид биносида Тошкент вилояти бош имом – хатиби бошчилигида илк бора пешин намозини адо этдилар. Намозхонларнинг яратилган шароитлар ва кўрсатилган эътибор сабаб қалблари шодликка тўлди. Эл-юртимиз тинчлиги, динимиз равнақи йўлида эзгу ниятлар ила дуолар қилинди.

                

“Пискент” жоме масжиди эски кўриниши

    

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати