Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хушхабар: «ЧИЛҚОРИ» МАСЖИДИ ОЧИЛДИ

Хушхабар: «ЧИЛҚОРИ» МАСЖИДИ ОЧИЛДИ

Муборак Рамазон ойи хушхабарларга бой бўляпти. Бугун, 2022 йил 15 апрель куни Оҳангарон туманидаги «Чилқори» жоме масжидининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

Тадбир, одатдагидек, Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, вилоят бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, имом-домлалар, маҳалла фаоллари, ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар, жоме қавми иштирок этди.

2020 йил қурилиши бошланган масжиднинг янги биноси бир вақтнинг ўзида бағрига 700 кишини сиғдира олади.

Замонавий масжидга ҳамоҳанг тарзда барча шароитга эга таҳоратхона ҳам қурилди. Бу ерда айни бир вақтда 20 киши поклана олади.

Умумий ер майдони 73 гектар бўлган масжид кутубхона, имом-хатиб хонаси, қаровулхонадан иборат. Намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида масжидга учта дарвози ўрнатилди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]