Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қордан масжид

Қордан масжид

Татаристоннинг Буинск туманидаги маҳаллий аҳоли ўртасида қордан орзудаги масжид макетини ясаш бўйича танлов ўтказилмоқда. Бу ғоя бўш вақти кўп бўлган нуронийлар ва нафақадаги кексалар томонидан, айниқса, мамнуният билан қарши олинди. Черки-Кулдурази қишлоғининг имоми бошчилигидаги аҳолиси биринчилардан бўлиб қатнашиш истагини билдирди.

Биринчи кун улар трактор ёрдамида макет ясаш учун масжидларининг қаршисига қор уюшди. Кейин унинг кичрайтирилган нусхасини ясашди. Танловда иштирок этаёганларнинг сўзларига кўра, уларга бундай ижод тури билан шуғулланиш жуда ёқди, шу сабабли қордан масжид макетини ясаш уларга завқ бағишлади. “Татар-информ”нинг хабар беришича, масжид жамоаси ўз намуналари билан ғолиб бўлишга умид қилмоқда.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan