Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Соғинмадинг-ми…?

Соғинмадинг-ми…?

Муштипар Онанг сени кўзлари тўрт бўлиб, зор кутди.

Кутди, кутди…

Мунгли йиғидан кўзлари ожиз бўлди…

Йўқ, йўқ!!!

У ожиз бўлмади…

Аксинча, қулоқлари кўзга айланди…

Нима қимир этса, шу томон бошларин қуйи қилиб, “Болам…”, дея чақириб, жавоб кутди…

Ҳатто, ёмғирларнинг ҳар томчиси шитирлашидан сени кутди. Сени сўради…

Сен эса келмадинг… Уни соғинмадинг…

У сени қаттиқ соғинди… Соғинч азобида оламдан ўтди…

Сен Онангни соғинмадинг-ми…

 

Н.Мавланов, Зангиота тумани бош имом-хатиби.