Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳаж – 2017 сонларда

Ҳаж – 2017 сонларда

Бу йилги Ҳаж – 2017 мавсумида 2 352 122 нафар зиёратчилар рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақида Саудия Арабистони Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

“Саудия Арабистони Қироллиги учун ҳар йилги ҳаж мавсумини ўтказиш – буюк шараф ва катта масъулиятдир ва биз буни жуда қадрлаймиз. Биз зиёратчиларни керакли қулайликлар билан таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз”, – дея таъкидлайди Қироллик Маданият ва ахборот вазири Аввад Алаввад.

74 % ҳожилар Саудия Арабистонига бошқа мамлакатлардан ташриф буюришди. 94 % га яқин зиёратчилар ҳаво йўллари орқали келишди. Йўллардаги тирбандликни олдини олиш ва аэропортда йўловчиларни ташиш бўйича қулайлик яратиш мақсадида, Жидда ва Мадина аэропортларида махсус терминаллар қурилди.

“Қизил ярим ой жамити”нинг 2000 нафар ходимлари зиёратчиларга тез тиббий ёрдамни кўрсатмоқда.

Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган маълумотига кўра, ҳозирги кунга қадар 2100 нафар зиёратчиларларга тиббий ёрдам кўрсатилди.