Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мактабларда Исломни ўрганиш зарурати

Мактабларда Исломни ўрганиш зарурати

Ингушетия республикаси раҳбари Юнус-Бек Евкуровнинг фикрига кўра, мактаб ўқувчиларига Ислом асосларидан таълим бериш экстремизмнинг тарқалишига қарши курашишга ёрдам беради. Чунки айнан динни нотўғри тушуниш радикал гуруҳларга аъзо бўлиб қолишнинг асосий сабаби ҳисобланади. Бу ҳақда Евкуров “Ал-Жазира” телеканалига берган интервьюсида таъкидлади, хабар беради ТАСС. Экстремизм ғояларига қарши курашишда Ингушетияда амалга оширилаётган чора – тадбир ҳақидаги саволга жавоб берар экан у “Мактабларда, 5-синфдан бошлаб Ислом асосларининг ўқитилиши, масжидлардаги дастурлар, радио, телефидения ва газета-журналлардаги чиқишларнинг” алоҳида аҳамият касб этишига урғу берди.

Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик соҳасида дин билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар Ингушетия учун асосий муаммолардан бири бўлиб, Исломни тўғри англамаслик натижасида фуқаролар, баъзида болалар ҳам террористик ташкилотларга аъзо бўлиб қолмоқда. “Бундай болалар билан ишлайдиган махсус қўмита мавжуд”, – дея қўшимча қилди Евкуров.