Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Эртага Бўка туманидаги “Ўртақўрғон” жоме масжидида Қуръон мусобақаси ўтказилади.

Эртага Бўка туманидаги “Ўртақўрғон” жоме масжидида Қуръон мусобақаси ўтказилади.

Ҳурматли Қуръони Карим мухлислари!!!

Эртага 2018 йилнинг 10 февраль куни Бўка туманидаги “Ўртақўрғон” жоме масжидида (Манзил: “Янги ҳаёт” кўчаси 5-уй. Мўлжал: Бўка шаҳар Шоҳбекати) Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018 Тошкент вилояти босқичининг 1-ҳудуд бўйича қорилар мусобақаси ўтказилади.

Унда БЎКА, БЕКОБОД, ПИСКЕНТ, ОҲАНГАРОН туманлари ҳамда АНГРЕН, БЕКОБОД ва ОЛМАЛИҚ шаҳарларининг қори ва қориялари иштирок этадилар.

Мусобақа эркаклар учун 09:00 да, аёллар учун 14:00 да бошланади.

ҚАЛБЛАР ҚУВОНЧИ, ДИЛЛАР СОҒИНЧИ ҚУРЪОН БАЗМИГА МАРҲАБО, АЗИЗЛАР!!!

Мусобақа http://Facebook.com/fitrat.uz орқали online тарзда узатилади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]