Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг дунёга келишлари

Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг дунёга келишлари

Сиз онанинг қорнида, Маккага ёвлар келди,

Каъбасию халқининг тадбирин Аллоҳ қилди.

Рабиъул аввал киргач бошланди мўжизалар,

Яхудийлар пичирлаб, нималардир сўрашар.

Жинлар учун самодан йўл ва манзил қолмади,

Оловли тош отилиб, бир сўз хабар олмади.

Бутпарастлар бутлари йиқилдилар саждага,

Шукур қилар барчаси Ҳақдан келган муждага.

Шу тун осмон безанди алвон турли ранг билан,

Фаришталар тушдилар, ерга қутлов ҳамд билан.

Китоб берилганлар ҳам кутардилар бу кунни,

Оламга раҳмат қилди Роббим ана шу тунни.

Ўн иккинчи душанба яхшилар эди уйғоқ,

Оминада ўзгача бошланди шу тун тўлғоқ,

Доя Шифо, Фотима ва атрофи тўла ҳур,

Туғилди онасидан сажда қилаётган нур.

Оғриқ билмади она, қон ва нифос бўлмади,

Суннат қилинган бола, ёришиб кетди хона,

Кураклар орасида нуқтадай хол бор эди,

Пайғамбарликнинг муҳри бу гўдакка ёр эди.

Бобо гўдакни олиб қувончдан шукр қилди,

Уни бағрига босиб Каъбага олиб кирди.

Не исм қўйсам дея Роббидан сўраб изн,

Мақтовли бўлсин дея Муҳаммад қўйди исмин.

Онангизнинг тушида айтилганди исмингиз,

Бобонгиз ҳам билгандай монанд бўлди жисмингиз.

 

Ассалоту вассалому алайка, ё Расулуллоҳ,

Ассалоту вассалому алайка, ё Ҳабибуллоҳ,

Ассалоту вассалому алайка, ё Хайра холқиллаҳ.

 

Ўролова Раҳбархон

Олмалиқ шаҳар “Олтин” МФЙга бириктирилган отинойи