Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бугун улуғ кун, тарихий кун!

Бугун улуғ кун, тарихий кун!

Бугун Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Ўртақўрғон” жоме масжидида вилоят 1-ҳудуди бўйича Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018 ташкилий қўмита раиси  Абдулҳаким қори Матқулов иштирокчилар ва ташриф буюрган Қуръон ихлосмандларини ушбу шодиёна кун билан қутлар экан, жумладан, шундай дедилар:

“Бугун улуғ кун, тарихий кун! Ҳаёлимизга келмаган ҳодисалар содир бўлаётган кун. Муҳтарам Юртбошимиз 2017 йил 1 сентябрда “Ҳазрати Имом” мажмуасига қилган ташрифи чоғида Қуръон мусобақасини ташкил этиш ташаббусини илгари сурдилар. Шунга мувофиқ жорий йилда республика миқёсида ана шундай кўрик – танловни ўтказишга қарор қилинди ва 2018 йилинг 5-15 январь кунлари беш мингдан зиёд талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинди. Жиззах вилоятидан бошланиб мана бугун Тошкент вилоятига етиб келган Қуръон мусобақаси сабаб юрт кезиб юрар эканмиз, халқимиз, миллатимизнинг Аллоҳнинг каломи – Қуръонга бўлган чексиз муҳаббатининг гувоҳи бўляпмиз. Қуръон мусобақаси орқали биз Қуръони Каримни танияпмиз. Унинг тиловати ва қироати сабаб юртимизга нур, баракот, файз, ўзгача шукуҳ кирмоқда, халқимиз қалбида шодлик, мақсадларида эзгулик акс этмоқда. Қисқа фурсат ичида биз асрларга татигудек ислоҳотларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Илоҳим шу амалга оширилаётган ишлар давомли бўлсин. Юртимиздан Ўзбекистон номини дунёга танитадиган қорию қориялар, олиму фузалолар етишиб чиқсин!”

 

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan