Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Намози сабаб ишдан ҳайдалганлар қайта ишга тикланди

Намози сабаб ишдан ҳайдалганлар қайта ишга тикланди

АҚШнинг Миннесота аэропортида самолётларни тозаловчи 7 кишидан иборат мусулмонлар бригадасини бўш вақтида намоз ўқиганлигини кўриб қолган бошлиғи ишдан ҳайдаган эди. Раҳбар мусулмонларнинг иш гувоҳномаларини тортиб олиш билан биргаликда, уларни ҳақорат ҳам қилган.

Гувоҳнома ва формаларини топширган ишчилар касаба уюшмаси ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилишди. Шундан сўнг диний сабабдан ҳуқуқ поймол қилинганлиги ошкор бўлиши ва суд даъвоси очилиши мумкинлигидан чўчиган U.S. Aviation иш берувчиси Ислом динига эътиқод қилган хизматчилар ишдан озод этилганлигини инкор эта бошлади. Аэропорт хизматчилари касаба уюшмаси иш шароитларини яхшилашни талаб қилиб норозилик намойишини ҳам уюштирди.

Ана шундан кейин, U.S. Aviation компанияси ҳайдалган мусулмонларни ўз иш ўринларига қайтишга кўндирди. Уларнинг бошлиғи эса ишдан бўшатилди, эндиликда компанияда намоз билан боғлиқ муаммолар юзага келмаяпти.