Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ Мьянма армиясини мусулмонлар геноцидида айбламоқда

БМТ Мьянма армиясини мусулмонлар геноцидида айбламоқда

БМТ томонидан Мьянма армиясининг роҳинжа мусулмонларига нисбатан амалга оширган қонли ҳаракатлари тафтиш қилиниб, геноцид деб топилди.

Терговчиларнинг таъкидлашича, Мьянма армияси камчиликка нисбатан геноцид деб топилиши учун қилиниши керак бўлган беш ҳаракатдан тўрттасини амалга оширган.

Хулосаларга кўра, 2017 йилнинг августида 700 000 нафар роҳинжалик мусулмонлар Аракан вилоятидан Бангладешга қочишга мажбур бўлишган эди. “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилотининг маълумотларига қараганда, 25 августдан 24 сентябргача Аракан штатида 9 мингдан зиёдроқ инсон ўлдирилган. Ҳалок бўлганлар орасида 5 ёшгача бўлган 730 дан ортиқ болалар ҳам бор.