Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хурмо туфайли кўнгилсиз ҳодиса содир бўлди

Хурмо туфайли кўнгилсиз ҳодиса содир бўлди

Нигерия ҳукумати Саудия Арабистони томонидан Африка мамлакатига жўнатилган совға туфайли юзага келган хунук вазият сабаб қиролликдан кечирим сўради.

Гап шундаки, Саудия Арабистони анъанага кўра Рамазон ойи муносабати билан ички қочоқлар ва ночорлар рўза пайтида пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суннатларига амал қила олишлари учун Нигерияга 200 тонна хурмо хайр – эҳсон юки жўнатган эди.

Қочоқлар ва мигрантлар бўйича Нигерия комиссияси Саудия хурмолари қаерларга етказилишига доир рўйхат тузиши лозим эди – шу жумладан, Боко Харам террористик гуруҳининг ҳаракатлари туфайли бошпанасиз қолган қочоқлар лагерига ҳам.

Лекин тез орада қиролликнинг хурмолари Боко Харамдан бошқаларидан кўра кўпроқ зарар кўрган Нигериянинг Борно штати бозорларида сотилаётганлиги аниқланди, дея хабар беради BBCга таянган ҳолда IslamNews.

Юзага келган можаро сабаб Нигерия ташқи ишлар вазирлиги Саудиядан узр сўради, Ички ишлар вазирлиги эса бу ҳолат юзасидан тергов бошлади ва жиноий иш қўзғатди.