Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигининг йил сарҳисоби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллигининг йил сарҳисоби

Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби маънавий ҳаётнинг янгиланиш жараёни, туб ўзгаришлар даври бошлаб берилди, динга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди. 2019 йилда ҳам дин равнақи, соф Ислом таълимотини аҳолига етказиш борасида қатор диққатга сазовор ислоҳотлар амалга оширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги томонидан ҳам ана шу ислоҳотларни рўёбга чиқариш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан,

  • диний соҳа ходимлари томонидан жойлардаги мутасаддилар, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли, айниқса, вояга етмаган ёшлар ҳамда хотин-қизлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш мақсадида кўплаб тадбирлар ташкил этилди.
  • вилоятдаги 785 та оилавий ажрим остонасида турган келин-куёвлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, улардан 584 тасининг оиласини сақлаб қолинишига эришилди.
  • вилоятда жоме масжидлар ҳамда ҳомийларни жалб этган ҳолда беморлар, ногиронлиги бор шахслар, ёрдамга муҳтожлар, ЖИЭМда жазо муддатини ўтаётганларнинг яқин қариндошлари, ЖИЭМдан озод этилганлар мисол жами 1 954 нафар инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга жами 1 442 560 000 сўм миқдорда турли моддий ёрдамлар улашилди.
  • шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юрт тараққиёти етук малакали кадрларга, ўз ишининг устаси бўлган мутахассисларга боғлиқдир. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти қошида таълимга янгича ёндошув асосида 2019-2020 ўқув йилида Модуль таълим тизими ташкил этилди ва Тошкент вилоятидан 10 нафар диний ўрта-махсус маълумотга эга бўлган имом-хатиблар мақсадли равишда ўқишга қабул қилиндилар.
  • Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Абдуқаҳҳор махсум” жоме масжиди имом-хатиби Нусратуллаев Абдулбосит Нусратулла ўғлиЭнг маърифатли имом – 2019” кўрик танловининг вилоят босқичида мутлақ ғолиб бўлиб, Республика босқичида иштирок этди ва совринли иккинчи ўринни қўлга киритди.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорига асосан ўтган йил давомида ҳафтанинг ҳар жума кунлари махсус дастур асосида ҳар бир туман ва шаҳарлардаги жомеъ масжидларда “Китоб сайллари” ташкил этилди. Унда “Мовароуннаҳр”, “Янги аср авлоди”, “Ҳилол нашр” ва “Шарқ” нашриётлари билан келишилган ҳолда 300 дан ортиқ турдаги китоблар савдоси арзон нархларда йўлга қўйилди. Бу тадбир орқали вилоятнинг чекка ва олис ҳудудларидаги аҳолига китобларни арзон нархларда етказиб бериш ва уларда китобхонлик руҳиятини оширишга эришилмоқда.
  • Жорий йилда вилоятимиз миқёсида Рамазон ойи мобайнида жами 120 нафар масжидларда Хатми Қуръон тадбирлари ўтказилишига эришилди.
  • жорий йилда имомларимиз хорижий юртларда хизмат сафарларида бўлиб қайтдилар.
  • ўтиб бораётган йилда энг қувонарли ютуқларимиздан бири вилоятимиздаги бир неча масжидларни замон талабига мувофиқ бўлишини таъминлаш мақсадида қайта қуриш ишларининг амалга оширилаётганидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори билан тасдиқланган чора тадбирлар режасининг 8-бандига мувофиқ вилоятда жами 29 та жоме масжидларнинг эски биноларини қайта қурилиши режалаштирилиб, бу юзасидан Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан махсус рухсатнома олинганди. Ҳозирда 40 тадан ортиқ масжидларда қайта қуриш ишлари жадал тарзда давом этмоқда. Қурилиш ишлари якунлангач, ушбу масжидлар намозхонлар учун хизмат қилиши билан биргаликда, юртимиз чиройига янада чирой қўшиши тайин.




  • жорий йилда вилоятимизнинг 500 дан ортиқ аҳолиси Ҳаж ибодатини адо этган бўлса, 1800 нафардан зиёдроғи умра зиёратини амалга оширдилар. Уларга 40 нафар имом-хатиблар малакали хизмат кўрсатдилар, ибодат ва зиёратларни тўғри бажариш бўйича тушунтириш ишларини олиб бордилар.
  • жорий йилда вилоятимиз отинойилари фаолиятида ҳам қатор қувонарли ҳодисалар содир бўлди. Улардан энг асосийси – отинойиларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланиб, Низом ва гувоҳноманинг жорий этилгани бўлди. 2019 йилнинг 23 декабрь куни малака имтихонларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг 278 нафарига Республикада илк бора отинойилик фаолияти билан шуғулланиш учун гувоҳномалар топширилди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот ва ахборот хизмати