Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Беморларига Қуръони Каримни ўқувчи жарроҳ БМТнинг мукофоти билан тақдирланди

Беморларига Қуръони Каримни ўқувчи жарроҳ БМТнинг мукофоти билан тақдирланди

БМТ жарроҳлик амалиёти вақтида беморларга Қуръон ва Инжил ўқувчи африкалик шифокорга мукофот топширди. Асли католик бўлган жарроҳ эътиқод ва Яратганга бўлган ишонч беморларга ёрдам беришига инонади, шунинг учун ҳам анестезиядан олдин уларга мусулмонлар ва насронийларнинг муқаддас Китобларидан ўқиб беради.

Машҳур мукофот соҳиби Эван Атар Адаха Жанубий Суданнинг Юқори Нил вилояти Бунж шаҳридаги Мабан касалхонасида хизмат қилади. Унинг ушбу шифо масканида жарроҳлик қилаётганига йигирма йилдан кўп бўлди. Ана шу вақт мобайнида у янги Судан ва Жанубий Судан давлати шаклланаётган даврдаги жуда кўплаб фуқаролик уруши ва фалокат қурбонларига ёрдам берди, ҳаётларини сақлаб қолишга кўмаклашди.

“Мен арзимас меҳнатим шу қадар мукофотланганлигидан ҳаяжондаман. Бу мукофот учун пул берилишидан жуда ҳам мамнунман. Уни, албатта, касалхонамизнинг бирламчи эҳтиёжлари учун сарфлаймиз”, – дейди жарроҳ мукофотни ола туриб.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]