Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Жазони ижро этиш муассасаларида “Дуолар ҳафталиги”

Жазони ижро этиш муассасаларида “Дуолар ҳафталиги”

Москванинг жазони ижро этиш муассасаларида маҳбусларни тарбиялаш бўйича махсус “Дуолар ҳафталиги” бошланди. Бу ҳақда Москва жазони ижро этиш федерал хизмати бошқармаси бошлиғи Сергей Цыганков хабар берди. Ушбу тадбирда диний хизматчилар, жиноий-ижроия тизими ветеран ва кўнгиллилари иштирок этади. У маҳбуслар, айбланувчилар ва гумон қилинувчилар учун ўтказилади.

Цыганковнинг айтишича, ҳар бир кун алоҳида мавзу бўйича дуо қилиш учун ажратилди. Хусусан, биринчи кун – ҳибсда ушлаб турилганлар, иккинчи кун – адолат амалга ошиши учун, учинчи кун – жиноят қурбонлари, тўртинчи кун – судланганларнинг оилалари, бешинчи кун – судланганларнинг жамиятга қайтиши учун дуолар қилинади. Шунингдек, олтинчи кун, ўз навбатида, “Жиноий-ижроия тизими ходимлари ҳаққига” дуо учун ажратилди. Ҳафталикни якшанба кунги “Қамоқхона хизматчилари учун” дуо якунлайди, дея ёзади Интерфакс-религия.

Эслатиб ўтамиз, Москвада “Дуолар ҳафталиги” илк бора 2014 йилнинг мартида ўтказилган эди. 2016 йилдан бошлаб унда мусулмонлар, насронийлар ва яхудийлар бараварига иштирок этишмоқда.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan