Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Bo'limsiz / Хушхабар: Бўстонлиқ туманидаги «Сори эшон Абд-Али» жоме масжиди фойдаланишга топширилди

Хушхабар: Бўстонлиқ туманидаги «Сори эшон Абд-Али» жоме масжиди фойдаланишга топширилди

Бугун 24 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Сори эшон Абд-Али» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Қайтадан қурилиб, халқимиз мўмин мусулмонлари учун фойдаланишга топширилган янги масжидининг хонақоси 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, замонавий таҳоратхона ва барча қулайликларга эга бўлган хизмат хоналари бунёд этилди.

Маълумки, юртимизда туризмни ривожлантириш учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Бўстонлиқ туманидаги янги қурилган масжидда муслималар учун ҳам алоҳида шинам намозхона фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари имом-хатиб учун масжид ҳудудидан барча шароитларга эга бўлган 3 хонали хизмат уйи ҳам барпо этилди.

таҳоратхона
аёллар намозхонаси

Янги масжиднинг очилиш маросимига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Эшматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар домла Қаюмов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги в.б имом-хатиби Нурали домла Мавланов ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зокиржон Ҳидоятов ва туман ҳокими иштирок этишди.

Шунингдек, маросимга ташриф буюрган меҳмонларга шукрона дастурхони ёзилди.

Тадбирда масжид қурилишида жонбозлик кўрсатган барча саховатпешаларга миннатдорчилик билдирилди. Айниқса, марҳум устоз Хайрулла домла Турматов роҳимаҳуллоҳнинг янги масжидга қилган саъй-ҳаракатлари алоҳида эслаб ўтилди. Қози домланинг бу дунёда қилиб ўтган яхшиликларини Аллоҳ таоло мақбул айлаб, Ўзининг жаннатларига дохил қилсин.

Тадбир сўнгида Қуръони карим тиловати ўқилиб, ўтганларга бахшида этилди, янги масжид то қиёматга қадар мусулмонлар учун ибодатхона бўлишини яратгандан сўраб дуолар қилинди.

хизмат уйи

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати