Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Одоб ахлок / Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан мўминнинг одоблари

Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан мўминнинг одоблари

            Муҳаммад алайҳиссаломга эҳтиром кўрсатиш, у зотга нисбатан доимо одобли бўлиш иймон тақозоси ҳисобланади. Шу маънода ҳар бир мўмин киши ушбу одобларни яхши ўрганиши ва ҳаёти давомида уларга риоя этиб яшаши лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан мўминнинг одоблари деганда, асосан қуйидаги (ўн тўртта) одоблар тушунилади:

Биринчи одоб Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш

Маълумки, киши “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳис салом Аллоҳнинг элчисидир), дейиш билан мўминга айланади. Ушбу икки калима, яъни “Лаа илаҳа иллаллоҳ” ва “Муҳаммадур расулуллоҳ” калималари бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлгани сабабли Қуръони Каримда иккаласи бир ўринда зикр қилинган:

“Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиринглар” (Аъроф сураси, 158-оят).

Яъни Аллоҳ таолонинг барча халойиққа юборган элчисига иймон келтиринг.

Муҳаммад алайҳис саломга иймон келтириш Аллоҳнинг барча халойиққа буйруғи бўлганлигидан бу буйруққа итоат этмаганларнинг ҳоли нима бўлиши ҳақида у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Муҳаммаднинг жони қўлида бўллган Зотгв қасамки, ушбу умматдан бирор яҳудийми, бирор насронийми, мен ҳақимда эшитса-ю, сўнгра  мен у билан юборилган нарсага иймон келтирмасадан вафот этса, албатта дўзах аҳлидан бўлади” (Имом Муслим ривоят қилган).

Муҳаммад соллаллоҳ алайҳи васалламга иймон келтириш деганда, у зот ҳақларида қуйидагича эътиқод қилиш тушунилади:

Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг Набийси, Расули ва танлаб олган бандасидирлар;

Муҳаммад алайҳис салом яхши кўриладиган ва эргашиладиган инсонларнинг энг улуғидирлар;

Муҳаммад алайҳис салом Қуръон ва Суннатда баён қилинганидек, пайғамбарларнинг сўнггисидирлар;

Муҳаммад алайҳис саломдан кейин пайғамбарлик даъвосини қилган ҳаар қандай кимса ёлғончидир.

Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш ҳақида қуйидагиларни  ёзган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш у зотни Аллоҳ таолонинг набийси ва расули деб тасдиқлаш, берган барча хабарларга чин қалбдан ишлниш ва у зотнинг Аллоҳнинг элчиси эканликларини тил билан эътироф этиш орқали ҳосил бўлади. Қачон ушбу нарсаларни қалб билан тасдиқлаш ва тил билан эътироф этиш жамланса, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш тўлиқ бўлган бўлади”.

Иккинчи одоб – Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламга муҳаббатли бўлиш.

Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббатли булиш мўминлик белгиси ҳисобланади. Бу ҳақда у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар:

Анас ибн Молик розияллоху анҳудан ривоят килинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: «Сизлардан бирингиз токи мен унга фарзандидан, отасидан ва барча инсонлардан севимлироқ бўлмагунимча, ҳаргиз мўмин бўла олмайди», дедилар» (Муслим ривоят қилган).

 Яъни кимки Муҳаммад алайҳиссаломни ўзига энг севикли бўлган барча инсонлардан кўра кўпрок яхши кўрмаса, унинг иймони комил бўлмайди. Маълумки, муҳаббат қалбда бўлади. Шунга кўра биров тилида «Муҳаммад алайхиссаломни ҳаммадан яхши кўраман», деб ҳар қанча айтса ҳам, калбида шу туйгу топилмаса, комил иймон эгаси бўла олмайди.

 Уламолар Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни икки даражага ажратганлар:

  1. Фарз даражасидаги муҳаббат

Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий билан билдирилган барча шаръий ҳукмларни муҳаббат билан қабул қилиш ҳар бир мўмин кишига фарз ҳисобланади.

2. Фазилат даражасидаги муҳаббат.

 Яъни ейиш-ичиш, кийиниш, муомала ва ҳакозо, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг суннатларига тақлид қилиб яшашга муҳаббатли бўлиш ҳар бир мўмин киши учун улуғ фазилат бўлади.

 Учинчи одоб – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган барча ишларда у зотга итоатли бўлиш.

 Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш мўминлар учун Аллоҳ таолонинг буйруғи ҳисобланади:

«Айтинг: «Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этингиз! Агар юз ўгирсангиз, Аллоҳ, шубҳасиз, кофирларни севмас» (Оли Имрон сураси, 32-оят). Расулуллоҳ алайҳиссаломга итоат қилиш канчалар аҳамиятли экани хакида шундай хабар берилган:

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

 «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Барча умматларим жан- натга кирадилар, фақат бўйин товлаган кимсагина кирмайди», дедилар. (Саҳобалар): «Эй Аллоҳнинг Расули, ким бўйин товлайди?» дейишди. У зот: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, кимки осийлик кил- са, бўйин товлаган бўлади», дедилар» (Бухорий ривоят қилган).

 Демак, жаннатга киришни хоҳлаган киши Муҳаммад соллаллоху алайхи васаллам буюрган барча ишларда у зотга итоат килиши, у зот кайтарган ишлардан кайтиши лозим.

  Туртинчи одоб – Муҳаммад соллаллоху алайхи васаллам кайтарган барча ишлардан қайтиш.

Расулуллох алайхиссалом буюрган нарсани қилиб, у зот кайтарган нарсадан кайтиш мусулмон кишининг мукаддас бурчи хисобланади. Бу хакда Куръони Каримда шундай буйрук келган:

 «Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у сизларни кайтарган нарсадан қайтингиз» (Ҳашр сураси, 7-оят).

 Ушбу оят Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам буюрган нарсаларнинг барчаси хайр-барака эканига, у зот кайтарган нарсалар яроксиз, нотугри ишлар эканига ёркин далилдир.

 Мазкур буйрукка риоя килиш лозимлигини Расулуллох алайхисса- ломнинг ўзлари куйидагича баён қилганлар:

Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

 <<Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Сизларга ҳавола қилган нарсамда мени тек қўйинглар. Сизлардан олдингилар саволлари ва пайгамбарларига ихтилоф қилганлари сабабли халокатга учраган. Шунинг учун агар сизларни бирор нарсадан қайтарсам, ундан тийилинглар, агар сизларни бирор ишга буюрсам, имконингиз борича уни адо этинглар», дедилар» (Бухорий ривоят қилган).

 Дунё ва охират саодатидан бахраманд бўлишни истаган киши албатта ушбу насиҳатларни кабул килиши ва уларга кўра ҳаёт кечириши лозим.

 Бешинчи одоб – Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламга эргашиш. Куръони Каримда Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга эргашиш Аллох таолони яхши кўришнинг аломати экани баён килинган:

 <<Айтинг (эй Муҳаммад!): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллох кечирувчи ва раҳмлидир» (Оли Имрон сураси, 31-оят).

 Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятнинг тафсирида куйидагиларни айтган: «Ким Аллоҳга муҳаббатли эканини даъво килса-ю, аммо ўзи Муҳаммад алайҳиссаломнинг йўлларида бўлмаса, токи барча сузлари-ю амалларида Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариатларига эргашмагунича, килган даъвосида ёлғончи эканига ушбу оят хукм килади». Демак, Муҳаммад алайҳиссаломга эргашган кишигина Аллох таолога муҳаббатли хисобланади.

 Олтинчи одоб – Муҳаммад соллаллоху алайхи васаллам берган барча хабарларини тасдиқлаш.

 Мусулмон киши «Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзларига таълим берилган вахийни хабар берганлар», деб эътиқод қилиши фарздир:

 «У ўз ҳавойи нафсидан гапирмас, у (Куръон) нозил қилинаётган вахийдан ўзга нарса эмас!» (Нажм сураси 3-4-оятлар).

 Шунга кўра ҳар бир мўмин киши динга тааллукли барча хабарларни Муҳаммад алайҳиссалом ўзларидан гапирмаганларига иймон келтириши лозим.

 Еттинчи одоб – Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламни улуғлаш.

 Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш ибодат ҳисобланади. У зотга нисбатан одобни тарк килиш эса амалларнинг бефойда бўлиб колишига сабаб бўлади. Бу хакда Куръони Каримда шундай хабар берилган:

 «Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юкори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек, дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб колмасин», (Хужурот сураси, 2-оят).

  Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг тириклик чоғларида у зотнинг ҳузурларида овозни баланд кўтариш мумкин бўлмаганидек, кейин хам у зотнинг масжидларида, кабрлари ёнида баланд овозда гапирмаслик мухим одоб саналади. Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламнинг исмлари тилга олинганда «набий» ёки «расул», ёки шуларнинг маъносига далолат киладиган бирор сифат билан бирга айтиш хам у зот алайхиссаломга нисбатан одоб ҳисобланади.

Саккизинчи одоб Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламни мадх килишда гулувга кетмаслик.

 Дунёда хеч бир инсон Расулуллоҳ алайҳиссаломчалик яхши кўрилиб, мактов билан ёд этилмаган. Чунки у зот «Мухаммад», яъни «тухтовсиз макталган» зотдирлар. Шу билан бирга, у зот бошкалар сингари уйланадиган, уй юмушларини бажарадиган, яхши ишлардан хурсанд бўладиган, ёмон ишлардан хафа бўладиган инсон бўлганлар. Бу хакда Курьони Каримда шундай хабар берилган:

 «(Эй Муҳаммад! Уларга) айтинг: «Дарҳақиқат, мен ҳам сизлар каби бир башардирман. (Факат) менга илоҳингиз ёлғиз Илох экани хакида вахий этилмокда» (Каҳф сураси, 110-оят).

 Яъни эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга: «Мен ҳам сизларга ўхшаган бир башарман. Менда фаришталик ё илоҳлик сифатлари асло йукдир, мен факат Аллох таоло билдирган нарсанигина биламан, холос», деб айтинг. Шунга кўра у зотни Қуръон ва Суннатда келган сифатлари билан васф килишнинг ўзи мадх хисобланади.

 Туккизинчи одоб – Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламнинг хулклари билан хулқланиш.

 Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хулклари мўмин киши учун одоб намунаси ҳисобланади. Қуйидаги одобларга риоя қилиб, уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллох. соллаллоху алайхи васалламнинг хулклари билан хулқланган бўлади:

 Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;

 Одамлар билан муомала килишда овозни баландлатмаслик;

 Кечиримли бўлиш;

 Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик килмаслик;

 Кўп кулишдан сакланиш;

 Эхтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сўрмаслик;

 Ахли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;

 Ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларни кийиш;

 Оз таом билан кифояланиш;

 Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;

 Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб хам айтмаслик;

 Дустларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;

 Ширин сузли булиш;

 Фақат рост гапни гапириш;

 Инсонларга ҳам, бошка ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш;

 Бахиллик килмаслик;

 Тунги уйқуда эрта ётиб, эрта туриш;

 Жамоат намозига кечикмаслик;

 Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда «Аъузу биллахи минаш-шайтонир рожийм» дейиш; Кўп гапиришдан тийилиш;

Қурьони Каримни тушуниб, тадаббур билан кироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини хам тинглаб юриш;

 Доимо хушбуйликлар ишлатиб юриш; Доимо мисвок ишлатиб юриш;

 Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам, ҳақни гапириш;

 Инсонларнинг насихатларини кабул килиш;

 Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;

 Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;

 Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;

 Саломни купайтириш;

 Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш.

 Ўнинчи одоб – Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг сахобаларини хурмат билан тилга олиш.

 Сахобалар деганда, иймон келтирган холатда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам билан кўришиб, мўмин ҳолида вафот этган кишилар тушунилади. Сахобалар Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан Исломни қандай қабул қилиб олган бўлсалар, кейингиларга худди шундай етказиш йўлида молу жонларини фидо килган инсонлардир.

 Ҳадис илмларига бағишланган китобларда саҳобаларнинг ўн икки табақада эканлари баён қилинган:

 Олдиндан Маккада Исломни қабул қилганлар табакаси;

 Умар ибн Хаттоб розияллоху анху Исломга кирганидан кейин Исломни қабул қилганлар табақаси.

 Ҳабашистон муҳожирлари табақаси. Мазкур муҳожирлар «Хабашистон муҳожирлари» деб аталадиган алохида бир табака саналади;

 Набий соллаллоху алайхи васалламга байъат қилган биринчи Акаба байъатида қатнашган саҳобалар табақаси:

 Набий соллаллоху алайхи васалламга байъат қилган иккинчи Ақаба байъатида қатнашган саҳобалар табакаси;

 Набий соллаллоху алайхи васаллам Мадинага киришларидан олдин хижрат қилган саҳобалар табақаси:

 Бадрда қатнашган саҳобалар табакаси;

 Бадр ғазотидан кейин ҳижрат қилган саҳобалар табакаси;

 Худайбия газотидаги «Байьатур ризвон»да катнашган саҳобалар табакаси;

 Худайбиядан кейин ҳижрат қилган саҳобалар табакаси;

 Фатҳ йилида мусулмон бўлган саҳобалар табақаси:

 «Фатҳ куни» ва «Ҳажжатул вадоъ»да ёш ва гўдак ҳолида Расулуллох соллаллоху алайхи васалламни кўриб қолиш бахтига муяссар бўлган саҳобалар табақаси.

 Саҳобаларнинг барчаларини пайғамбарлардан кейинги инсонларнинг энг афзали деб эътиқод қилиш ва уларни фақат яхши сифатлар билан ёдга олиш Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламга нисбатан одоб такозоси хисобланади.

 Ўн биринчи одоб – Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларини ёйиш учун ҳаракат қилиш.

 Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларини инсонларга таълим бериб, уларнинг ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган мухаббат ва эхтиромнинг юксак намунасидир. У зотнинг ўзлари суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳақларига дуо килганлар:

 Ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят қилинади:

 «Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг «Биздан бир нарсани эшитиб, эшитганидек етказган кишини Аллоҳ неъматлантир син. Эҳтимол, хабар етказилган киши эшитувчидан кўра фахмловчирок булар», деганларини эшитдим» (Термизий ривоят қилган).

 Шунинг учун ҳар бир мўмин киши Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг ушбу дуоларига эришишга ҳаракат қилиши лозим.

 Ўн иккинчи одоб – Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг шаънларини ҳимоя қилиш.

 Расулуллох соллаллоху алайхи васалламни ҳимоя қилиш у зотга бўлган муҳаббатнинг энг улкан аломатларидан хисобланади. Тарих китобларида саҳобаларнинг у зотни душман ўқларидан таналари билан тўсганлари баён қилинган.

 Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳнинг «Бидая ван-Нихая» асарларида қуйидаги ривоят келтирилган: «Мушриклар асирга тушган Зайд ибн Дасина розияллоҳу анҳуни ўлдириш учун Ҳарамдан ташқарига олиб чикдилар. Шунда Суфён ибн Ҳарб у зотдан: «Эй зайд, сендан Аллох номи билан сўрайман, ҳозир сенинг ўрнингда Муҳаммад бўлиб, биз уни ўлдиришимизни, сен эса уйингда бўлиб қолишни хохлайсанми?» деди. У зотнинг жавоби қуйидагича бўлди: «Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, Мухаммад алайҳиссалом ҳозир ўз ўринларида бўлиб, у зотга азият берадиган бир тикан қадалиши эвазига ҳам уйимда ўтирган бўлишимни истамайман!» Шунда Абу Суфён: «Муҳаммаднинг саҳобалари уни яхши кўрганларидек, бирор инсоннинг бировни яхши кўрганини учратмаганман», деган.

 Ҳа, саҳобаи киромлар бошка ишларда бўлгани сингари, бу одобда хам барчага ўрнак бўлганлар.

 Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин

 эса у зотнинг пок сийратларини душманларнинг бўҳтонларидан ҳимоя қилиш хар бир мусулмонга лозим бўлади.

Ўн учинчи одоб – Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг ахли оилаларини яхши кўриш.

 Ҳар бир мусулмон киши Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг аҳли оилаларига нисбатан юксак эхтиромда бўлиши, уларнинг номларини доимо хурмат билан тилга олиши лозим. Чунки уларни хурмат қилиш Расулуллоҳ алайҳиссаломга нисбатан одоб такозоси булса, уларни эхтиром қилмаслик у зот алайҳиссаломга азият беришдир.

Ўн тўртинчи одоб – Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга салавот айтиб юриш.

 Мўмин кишининг Муҳаммад соллаллоху алайҳи васалламга нисбатан муҳим одобларидан бири доимо у зотга салавот ва салом айтиб юришидир. Чунки бу мўминларга Роббларининг буйруғидир:

<<Албатта, Аллох ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси 56-оят).

 <<Яъни Аллох таоло Ўзининг Набийсига раҳматини юборади ва ундан рози булади. Фаришталар у зотга мағфират ва шаънлари юксалишини сўраб дуо қиладилар. Шунинг учун сизлар ҳам, эй Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган мўминлар, «Аллохумма солли ва саллим зала Муҳаммад», денглар, сизлар ҳам Муҳаммад алайҳиссаломни улуглаб дуо қилинглар».

 Аллох таолонинг, фаришталарнинг ва одамларнинг салавот айтишлари деганда, куйидаги маънолар тушунилади:

 1. Аллохнинг салавот айтиши у зотга рахмат юбориши;

 2. Фаришталарнинг салавот айтиши у зот учун истиғфор айтишлари;

 3. Одамларнинг салавот айтиши у зотнинг ҳақларига дуо қилишлари.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]