Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / МАСЖИД ОДОБЛАРИ

МАСЖИД ОДОБЛАРИ

«Масжид» сўзи луғатда «сажда жойи, макони» маъносини англатади. Уламолар истилоҳида эса беш вакт намоз адо этилаиган макон масжиддир.

Масжидларни эҳтиром юзасидан «байтуллоҳ» – Аллоҳнинг уйи дейилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда масжидларни Ўз Зоти олийсига нисбат берган.

Аллох таоло Жин сурасида марҳамат қилади:

«Ва албатта, масжидлар Аллоҳникидир. Бас, Аллохдан бошқага дуо қилманг» (18-оят).

Ер юзида энг олдин курилган масжид Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳаромдир.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:

«Албатта, одамлар учун қўйилган биринчи уй – Баккадаги муборак ва оламларга ҳидоят қилинган(уй)дир» (96-оят). Байтуллох киёмат қоим бўлгунича, ер юзидаги масжидлар- нинг энг шарафлисидир.

Масжид қуриш ва уни обод қилиш

Масжид куриш дунёдаги энг шарафли ва савобли ишлардан бири ҳисобланади.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид курса, Аллох жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини

эшитганман».

Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилганлар. Бошқа бир ривоятда:

«Жаннатда бир уй», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга энг маҳбуб маконлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп ғазабига учраган маконлар бозорлардир», дедилар». Муслим ривоят қилган.

Одатда масжидларда Аллоҳга ибодат қилинади, тиловату зикр, ваъз-насиҳатлар бўлади, илм ўрганилади. Мусулмонларнинг ахлок-одоби, тарбияси, руҳий-маънавий ҳолатини яхшилаш чоралари кўрилади. Умуман, масжидда икки дунё фойдасига оид ишлар бўлади.

Шунинг учун ҳам масжидлар Аллоҳ таоло энг яхши кўрган масканлардир. Шунинг учун ҳам масжид Аллоҳнинг уйи дейилади. Ҳар бир нарсанинг шарафи унинг эгаси шарафига қараб бўла- ди. Аллохнинг уйи бўлишдан ортиқ шараф бўлиши мумкинми?!

Ҳадиси кудсийда Аллоҳ таоло куйидагиларни айтади: «Еримдаги уйларим масжидлардир. Ундаги Менинг зиёратчиларим масжидларни обод қилувчилардир. Бас, ўз уйида таҳорат қилиб, Мени Ўз уйимда зиёрат қилган бандага хушҳоллик бўлсин. Зиёрат килинганнинг зиёрат қилувчини икром этиши ҳакдир».

Аллох таоло Тавба сурасида марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаган- ларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар» (18-оят).

Аллоҳнинг масжидларини обод қилиш фазилатли ишдир. Бу ишга ҳақиқий мўмин-мусулмонларгина ҳаракат киладилар. Масжидларнинг ободлиги ҳақида сўз борганда, аввало маънавий ободлик, кейин моддий ободлик назарда тутилади. Маънавий ободлик – масжидларда намоз ўқиш, илм ўрганиш, тиловат ва зикр билан машғул бўлишдир. Моддий ободлик эса масжидларни куриш, ислоҳ қилиш, керакли жиҳозлар билан таъминлаш ва покиза тутиш каби ишларни ўз ичига олади.

Ушбу ишларнинг барчасини эса Аллоҳга ва охират кунига хакикий иймони бор, Аллоҳнинг амрига таслим бўлган, намозини вактида ўқиган, закотини жойида бериб юрган такводорлар ҳамда фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидангина қўрқиб, бошка- дан куркмайдиган кишиларгина қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз, сайил килинг», дедилар. Мен:

«Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат боғлари нимадир?» де- дим. У зот:

«Масжидлар», дедилар.

«Сайил нимадир, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим.

«Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллалоху валлоху акбар», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Демак, ким ёруғ дунёда масжидга кирса, жаннат боғига ган бўлади. Ким масжидга кириб, юқоридаги зикрни килса. жаннат боғида сайил килган бўлади.

МАСЖИДДАГИ ОДОБЛАР

• Масжидга борадиган одам масжид Аллоҳ таолонинг уйи эканини доимо ёдда тутсин.

Масжидга бориши Аллоҳ таолонинг уйига бориши эканини унутмасин. Маконнинг қадри макон эгасининг қадрига боғликдир. Масжид Аллоҳ таолонинг уйи бўлганидан кейин масжидга борувчи Аллоҳ таолонинг зиёратига бораётганини ёддан чикармаслиги лозим.

• Масжид одобларидан бири масжидга муҳаббат кўйиш, уни эҳтиром қилиш ва эъзозлашдир.

Зотан, масжид Аллоҳ таолонинг уйидир.

Масжид куриш, уни таъмир қилиш, моддий ободлиги учун зарур бўлган иш ёки молиявий ёрдамларга катта аҳамият билан караш ва уларда кўлдан келганича иштирок этиш фазилатли амаллардандир.

• Намозларни масжидда жамоат билан ўқишни ўзига одам килиб олиш ўта савобли ишдир.

Мўмин банда масжид томон ташлаган ҳар бир кадами учун катта мукофот олиши оят ва ҳадисларда зикр этилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўз уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бирига Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошкаси ила даражаси кўтарилади», дедилар».

Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

• Масжидга боришдан олдин таҳорат қилиб, ўзига оро бериб, яхши ва покиза кийимларни кийиб, гўзал ҳолга келиб олиш юксак одобдандир.

Аллох таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

«Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг» (31-оят).

Роббингиз ила бўладиган мулоқот чоғи гўзал кўринишда бўлганингиз афзал. Ўтган баъзи азизларимиз ушбу амрга итоат маъносида намоз учун алоҳида чиройли кийим тайёрлаб кўйишган.

• Масжидга боришга тайёргарлик жараёнида жисмдан ва кийимдан нохуш ҳидлар чиқмаслиги чораларини кўриш керак.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким пиёз, саримсоқ пиёз ва ёввойи пиёз еса, масжидимизга асло яқин келмасин. Чунки фаришталар одам болалари озор топадиган нарсалардан озор топадилар», дедилар». ривоят Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий қилганлар.

• Масжидга намоз ўқиш учун кетаётганди викор ва сокинлик билан, шошмасдан, бачкана ҳаракатлар қилмай, қалбда хушуъ билан борилади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг тапир-тупурини эшитиб қолдилар ва намозни ўқиб бўлиб:

«Сизга нима бўлди?» дедилар.

«Намозга шошилдик», дейишди.

«Ундай қилманглар. Намозга келганингизда ўзингизга оҳисталикни лозим тутинглар. Етганингизни ўқиб, ўтганини тўлатиб ўқинглар», дедилар».

Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

• Масжидга етиб келгандан кейин оёқ кийимини ечиб, тозалаб, махсус жойга тартиб билан кўйиш керак.

• Масжидга кираётиб, ўнг оёқ олдин босилади ва «Ассалааму алайка йа Расулаллоҳ», «Аллоҳумма ифтах ли абваба роҳматика» – «Сизга салом бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули», «Аллоҳим, менга раҳматинг эшикларини очгин» деган дуолар ўқилади.

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Качон бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтахлий абваба роҳматика», десин», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

• Масжидга кирган одам ундаги покизаликка қаттиқ риоя қилиши, ўзидаги бирор хас-чўп ёки нопок нарса масжидга тушмаслигига аҳамият бериши лозим.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан килинган ривоятда Набий соллаллоху алайҳи васаллам: «Албатта, масжидларда манави пешоб ва ифлос нарсалар дуруст эмас. Масжид фақат Аллоҳнинг зикри, намоз ва Қуръон қироати учун», деганлар.

• Масжидга кирган одам тупурмаслиги, бурнини тозаламаслиги ва балғам ташламаслиги керак.

Бир канча ҳадисларда масжидда бу ишларни килишдан қаттиқ кайтарилган.

• Масжидга киргандан кейин фарз намоз ўқилмаётган бўлса ва бошқа шаръий монеъликлар бўлмаса, икки ракъат «таҳиятул масжид намози ўқилади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракъат намоз ўқисин», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят килганлар.

Бу икки ракъатли намоз «таҳийяти масжид» (масжид саломи) намози дейилади.

• Масжидда бехуда гаплар, юришлар, овозни баланд кўтариш катта беодобликдир.

Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Масжидда турган эдим. Биров менга тош отиб колди. Карасам, Умар ибн Хаттоб экан. У менга:

«Бориб, хов анави икковини олдимга олиб кел», деди. Мен бориб, икковини олиб келдим. Шунда у:

«Икковингиз қаерликсиз?!» деди.

«Тоифликлардан», дейишди.

«Агар шу ерлик бўлганингизда, кунингизни кўрсатар эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидла- рида овозингизни кўтарасизлар-а!» деди».

Бухорий ривоят қилган.

• Масжидда овоз чиқарган ҳолда қироат қилиб, бошкаларга халақит бериш ҳам мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

• Масжидда хусуматлашиш, дунёвий ишлар билан машғул бўлиш, олди-сотди қилиш, йўқолган нарсани излаш, ҳик- матсиз шеърлар айтиш мумкин эмас.

Термизий ва Насаийлар келтирган ривоятда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтишдан, олди-сотдидан ва жума куни намоздан олдин ҳалқа бўлиб ўтиришдан наҳий қилдилар», дейилган.

• Масжидда бармоқларни гирра қилиш (бир-бирига киритиш), қисирлатиш, ўйнаш ва оёқларни қучоқлаб ўтириш беодобликдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишлардан қайтарганлар.

• Азон айтилганда масжидда бўлган одам фарз намозни ўқимай чикиб кетиши мумкин эмас.

Абу Шаъсоа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан масжидда бирга эдик. Муаззин Асрга азон айтганидан кейин бир одам чиқиб кетди. Шунда Абу Ҳурайра:

«Аммо мана бу, батаҳқиқ, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлди», деди».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

• Азонни эшитган одам азон сўзларини қайтариш билан унга жавоб беради.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким чин қалбдан муаззин айтган нарсани айтиб турса-ю, магар «Хайя ъала» жумлаларида «Ла ҳавла ва ла куввата» деса, жаннатга киради», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

• Азонни эшитиб бўлгандан кейин унинг дуоси қилинади.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким азонни эшитгандан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вассолатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасху макомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ» деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлур», дедилар».

Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Дуонинг маъноси куйидагича: «Аллоҳим! Эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Робби! Муҳаммадга василани ва фазилатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган макоми Маҳмудда қайта тирилтиргин».

• Масжиддан чиқаётганда «Аллоҳумма инни ас-алука мин фазлика» – «Аллоҳим, мен Сендан фазлингни сўрайман» деган дуони ўқийди ва чап оёгини олдин босиб чиқади.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]