Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Мақолалар / Дуо хақида

Дуо хақида

Бисмиллахир рохманир рохийм.

Дуо қалбдан чиқадиган чорлаш, истак демакдир. Аллоҳдан сўралган, қалбдан чиққан тилакни – дуо деб атайдилар. Дуо қалбдан чиқса, нима учун дуо қилганда қўлни кутариб сўраймиз, деган ўринли савол туғилади. Абу Хомид Ғаззолий айтадилар: “Аллоҳдан тилак сўрасанг қўлингни кўксинг бараобарига кўтариб осмонга қаратгин. Сабаби, биринчидан, намозни қибласи каъбадур, дуонинг қибласи осмондур. Иккинчидан, бу ҳолатда шикасталик, синиқлик маъноси бор”. Чунки дуо қилиш ҳам ибодат. Шунинг учун дуо қилаётканимизда ҳам банда эканлигимиз эсимиздан чиқмасин.

Дуо қилиш ўрнида фарз, ўрнида вожиб, ўрнида суннат, ўрнида макруҳ, ўрнида ҳаром.

Фарзлиги: Намознинг ўзи дуо – бу фарз, жанозанинг ўзи дуо – бу фарз.

Вожиблиги: Истиғфор айтиш дуо – бу вожиб.

Суннатлиги: Намозлардан , ибодатлардан кейинги дуо – бу суннат.

Макруҳлиги: Мушриклар, мунофиқларнинг олдида қилинган дуо.

Ҳаромлиги: Ҳаром амалнинг устида дуо қилиш – бу ҳаром ва куфрдир.

Масалан, бир одам хамр(ароқ) ичяпти. Бир кун келиб тавба қилса, пушаймон бўлса, Аллоҳ кечаман деган. Лекин хамр(ароқ)ни тепасида дуо қилган одам (дуони қасддан истеҳзо қилгани учун) тўрттала мазҳабга кўра диндан чиқади.

Дуо қилинадиган вақтлар:

  1. Азон ва иқомат орасида.
  2. Ислом лашкари душманга саф тортганида.
  3. Рўзадорнинг дуоси.
  4. Қадр тунида.
  5. Ҳожилар арофотда турганида.
  6. Бир ўзи қолиб, Қуръон ёки ҳадислардан таъсирланиб қўзига ёш олганида.

Шу каби фурсатлар бизга етиб қолса, буни бой бермайлик, биродарлар! Чунки бундай ҳолатларда дуоларимиз шак-шубҳасиз қабулдур.

Дуо қилганда муаяйн сўзлар билан дуо қилинади. Чунки дуо қилиш дегани, Қуръон ва ҳадислардаги дуоларни айтиш демакдур! Қуръон ва ҳадисдаги дуо оятларини билмаган одамга, “айтинг” дейилади. Шу сўз дилингиздаги тилакларингизни билдиринг деганидур!

Сўзимизнинг охирида Расулуллоҳ(с.а.в)нинг энг кўп ўқиган дуоларини келтирамиз:

Абдуллоҳ ибн Умар (р.а) дан ривоят қилинади.

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ(с.а.в)нинг энг кўп ўқиган дуолари: Аллоҳим сендан сихат-саломатлик сўрайман. Аллоҳим сендан омонатдорлик сўрайман. Аллоҳим сендан иффат сўрайман. Аллоҳим сендан хусни-хулқ сўрайман. Аллоҳим сендан қазои-қадарга ризолик сўрайман.

Аллоҳ таборака ва таоло дуоларимизни ижобат айласин. Юртимиз ҳамиша тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин. Омийн!

 Зангиота тумани “Абдуллоҳ ибн Равоҳа”

жоме масжиди имом- хатиби Мадалимов Ғайбулла