Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Дуонинг қабул бўлиш шартлари (тўртинчи мақола)

Дуонинг қабул бўлиш шартлари (тўртинчи мақола)

Шайтонни душман деб даъво қилдингиз, бироқ уни яхши кўрдингиз!

Иброҳим Адҳам кўрсатган учинчи сабабга диққат қилинг! Қизиқ, ҳаммамиз шайтонни душман деб тан оламиз. Қуръони каримнинг кўплаб оятларида Аллоҳ таоло «Шайтон сизларга очиқ душман», деб эълон қилганини кўп эшитганмиз. Аммо нимагадир ҳаётий ишларимизда бу даъволаримизга тескари иш юритамиз. Шайтоннинг хийлаларига учиб қоламиз. Аллоҳнинг амрларига шайтон сабабли бепарвомиз ва Аллоҳнинг қайтариқларига шайтон сабабли ўчмиз. Агар ҳол шундай бўлса, бировдан ўпкалашнинг не ҳожати бор. Дуо юксалаётган, уни қабул қилиш қилмаслик фақат Аллоҳнинг Ўзига хавола бўлса-ю, биз унинг энг ёмон душмани, кибр билан Ҳолиққа исён қилган бир махлуққа эргашсак, қандай қилиб, дуоларимиз нега мақбул бўлмаяпти, дея оламиз. Қандай ҳаққимиз бор. Аллоҳ Ўзи бизни огоҳлантирган, ундан узоқ бўлишга чақирган. Ҳатто Ўзининг каломини тиловат қилаётганларга «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм», деб бошлашни амр этган бўлса-ю, биз лаинга дўст бўлиб, қанақасига Ҳолиқдан ёрдам кутишимиз керак. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, ҳали ҳам У Собир зот. Акс ҳолда, бу ишларимиз туфайли, дуоларимизнинг қабул бўлмаслиги у ёқда турсин, жаҳаннамнинг тубига муносиб бўлиб қолардик.

Аллоҳга беадад ҳамд, Ундан ҳамиша Шайтоннинг ёмонлигидан панох сўраб қоламиз. Аммо шуни унутмайликки, биз кимнидир душман деб эълон қилдикми, уни яхши кўрмасликни ҳам ўрганайлик. Инсон душманини яхши кўрадиган бўлса, мантиқсизлигини эълон қилаётганини ҳам тушунайлик. Чунки одам фарзанди кимгадир душман бўлиб қолса, уни ёмон кўради ёки яхши кўрган кишисига нисбатан ўзининг дўстлигини маълум қилган ҳисобланади. Шайтонни яхши кўришлигимиз билан Аллоҳга дуоларимиз кўтарилмаслигини зинҳор унутмайлик.
(Давоми бор)

Манба: Islom.uz

[carousel-horizontal-posts-content-slider]