Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қочоқ муслималар учун мактаб

Қочоқ муслималар учун мактаб

Ливанда қочоқ оилаларнинг қизлари учун мактаб очилди, хабар беради Gulf News. Мактаб Ливаннинг камбағал ҳудудларидан бири ҳисобланган Бекаада жойлашган.

Очиқ мактаблар қизларга таълим олиш имкониятини тақдим этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Қочоқ оилаларининг қизлари учун таълим ўта қийин масалалардан бири ҳисобланади. Ота – оналар қизларини аралаш мактабларга беришни хоҳламаслиги вазиятни янада мураккаблаштиради.

14 яшар Захро ва унинг 17 ёшли опаси Батул асли Суриянинг шимолий вилояти Идлибдан. Ватанларида бўлганларида уларни ҳойнаҳой турмушга бериб юборишган бўлишарди. Лекин уруш ва қочоқлик сабаб уларнинг ота-онаси қизларга аввало таълим беришни лозим топишди.

Қизларнинг онаси Миржия Ал Айяднинг сўзларига кўра, улар таълимни тўлиқ олмагунларича турмушга чиқишни исташмаяпти. Қизлар ўқишларини чет элда давом эттиришни режалаштиришмоқда.