Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ўзбекистон Мьянмадаги роҳингяларга гуманитар ёрдам кўрсатади

Ўзбекистон Мьянмадаги роҳингяларга гуманитар ёрдам кўрсатади

Ўзбекистон Мьянмадаги вазият, айниқса ушбу мамлакатда мусулмон озчиликни ташкил этувчи роҳингяларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни ташвиш билан қарши олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг сешанба куни эълон қилинган баёнотида айтилган.

«Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва БМТ Низомида белгилаб қўйилган тамойиллар, шунингдек Ислом ҳамкорлик ташкилоти мақсад ва вазифаларига таянган ҳолда Ўзбекистон зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралаб, ирқи, тери ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа қарашлари, миллати ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, бирор табақага мансублиги ёки жамиятдаги ўрнидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари сўзсиз таъминланишини ёқлаб чиқади», — дейилган баёнотда.

«Шу муносабат билан биз Мьянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонликларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни қўллашга чақирамиз», — дея қайд этилади хабарномада.

ТИВ, шунингдек Ўзбекистон ҳукумати мьянмалик қочқинлар эҳтиёжлари учун гуманитар ёрдам юбориш тўғрисида қарор қабул қилганини билдирган.

Манба: kun.uz

[carousel-horizontal-posts-content-slider]