Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / 50 ДАРАЖА ИССИҚДАГИ РАМАЗОН РЎЗАСИ

50 ДАРАЖА ИССИҚДАГИ РАМАЗОН РЎЗАСИ

БААда экстремал иссиқлик кузатилмоқда. Мамлакат аҳолиси мусулмонлари ана шундай ўта жазирама шароитида рўза тутишмоқда. Амирликдаги ҳарорат барча рекордларни ошмоқда. Бирлашган араб амирлиги Миллий метеорология ва сейсмология марказининг хабар беришича, куни кеча Цельсийга кўра термометр 51 даражани қайд этди. Шу билан бирга ҳавонинг намлик даражаси қирғоқ бўйида 95 %, ички худудларда 90 % ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, БААдаги рекорд даражадаги ҳаво ҳарорати 2016 йилнинг июлида кузатилган эди. Ўшанда Дубайда 60 даражадаги жазирама қайд этилганди. Юқори намлик сабаб у 64 даражадек туюлган.