Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БААда мактаб ўқув дастурига ноодатий дарслар киритилди

БААда мактаб ўқув дастурига ноодатий дарслар киритилди

БААнинг олтита мактабида миллий ахлоқий тарбия дастури доирасида ўйинлардан фойдаланган ҳолда дарс ўтиш бўйича синов тариқасида машғулотлар ўтказилди. Дастурда, шунингдек, ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган иштиёқини ошириш ва ўқитиш натижаларини яхшилаш ҳам назарда тутилган.

Таълим жараёнида ўйинлардан фойдаланиш – БААда .тобора кучайиб бораётган тенденциядир. Мактаблар ўқувчиларнинг эътиборини янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида одатий дарслар ўрнига виртуал ўйинлар, викториналар ва бошқа таълимнинг интерфаол форматларини қўллашмоқда.

“Биз дарс жараёнини қизиқарли ва интерфаол қилиш қилиш учун замонавий инновацион технологияларнинг имкониятларини ўрганиш тарафдоримиз”, – дейди Таълим масалалари бўйича бўлим раҳбари Муҳаммад ал-Нуаймий.

Ахлоқий тарбия дастури 2017 йилда ўқувчилар орасида миллий қадриятларни – сабр, ҳамдардлик, жамоа руҳияти – олға суриш ва мамлакат маданиятини англатиш учун илгари сурилганди.