Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВЛАРИДА НОМЗОД – МУСЛИМА

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВЛАРИДА НОМЗОД – МУСЛИМА

Сингапурда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларига биринчи марта мамлакатда камчиликни ташкил этадиган малай миллатига мансуб бўлган Халима Яқубнинг номзоди кўрсатилган, дея хабар беради Straits Times.

У Сингапур парламенти спикери бўлган биринчи аёлдир. Ўшанда унинг номзодини  амалдаги мамлакат партиясининг барча депутатлари қўллаб – қувватлаган эди.

Халима Яқуб 1954 йилнинг 23 августида туғилган. 2013 йилда Парламентга сайлангунига қадар у Касаба уюшмалари конгрессида бош котиб ўринбосари бўлиб ишлаган. Коммунал ривожланиш, ёшлар ва спорт масалалари вазири лавозимида фаолият юритган.

Сингапурдаги малайларнинг ижтимоий ҳаётидаги эришган ютуқлари учун Халима Яқуб 2001 йилда “Йилнинг муваффаққияти” ва 2003 йилда “Йил аёли” унвонларига лойиқ топилган.