Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Саҳоватли болакай

Саҳоватли болакай

Доғистоннинг Шамил тумани Ассаб қишлоғида яшовчи 10 яшар Абдужалил Муҳаммадов икки йил давомида йиғиб келган пулларини масжид қурилиши учун эҳсон қилди. Бу ҳақда жамоатдан тушган пул ёрдамида қурилаётган Исо пайғамбар номидаги маънавий-ахлоқий тарбия маркази матбуот хизмати раҳбари Аҳмад Хабибов хабар берди.

“Ҳа, ҳақиқатан, шундай бўлди. 10 ёшли Абдужалил йиғиб қўйган 11 мингдан зиёд Россия рублини бизнинг марказимиз қурилиши учун эҳсон қилди”, – дейди Хабибов. Болакай мусулмонлар маркази учун маблағ йиғилаётганидан хабар топгач, пулларини отаси орқали бериб юборди.

Абдужалилнинг отаси Сайфуллоҳ Муҳаммадовнинг сўзларига кўра, ўғли бу пулларни икки йил давомида велосипед сотиб олиш учун йиққан.

Марказ қурилиш ишлари уч йилдан буён давом этмоқда. Доғистонликлар хайрли иш учун саҳоватларини аяшмаябди. Марказда Доғистон дин ишлари бошқармасининг мажмуаси жойлашади. Бундан ташқари, бу ерда меҳмонларни қабул қилиш уйи, сайилгоҳ ва болалар майдончаси қурилади. Марказ 50 минг зиёратчига мўлжалланган. Шу билан бирга, мажмуада кутубхона ва музей барпо этиш ҳам назарда тутилган.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]